Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

ЮРИДИК ХИЗМАТ ТАКОМИЛЛАШУВИ


1.jpgЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматлари фаолиятининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан 2015 йил 10 июнда қабул қилинган буйруқ тизим фаолиятини ривожлантиришга хизмат қилади.

Хоразм вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Хоразм вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасида давлат органлари юридик хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

Унда Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги соғлиқни сақлаш муассасаларининг юридик хизмати ва кадрлар бўлинмаси ходимлари ҳамда раҳбарлари иштирок этди.1.jpg

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-ум-сон “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматлари фаолиятининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори, “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низом мазмун-моҳияти, шунингдек, “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларида юридик хизмат фаолияти, норма ижодкорлиги ҳамда қонун ҳужжатларини туркумлаштирилган ҳисобини юритиш” мавзусида маърузалар тингланди.

Тадбир якунида иштирокчиларининг юридик хизмат фаолиятини ташкил этиш, тизимни малакали кадрлар билан таъминлаш, ходимлар малакасини ошириш бўйича қатор саволларига атрофлича жавоб қайтарили.