Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

КЕКСАЛАРИМИЗ - ФАХРИМИЗ


1.jpgХоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан Хонқа туман ҳокимлиги, туман пенсия жамғармаси, туман хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ЁИҲ туман бўлими билан ҳамкорлигида Хонқа туман ФҲДЁ бўлимида 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан кексаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга бағишланган акция ўтказилди. Ушбу акцияда тумандаги кексалар ва маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида 100 ёшга кирган кексаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан уларни нафақа пулларига энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида пул қўшиб берилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорига асосан 75 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларни пенсия ва нафақа тўғри тайинланиши ва тўланишини текшириш натижалари бўйича аниқланган қарздорликдан озод қилиш ҳақидаги Қарори ҳақида тўхталиб ўтилди. 1.jpg

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 23 апрелида қабул қилинган “Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941-1945-йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 100-сонли Қарори айнан кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг яққол намунаси эканлиги эътироф этиб ўтилди.

Тадбирда “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш кўламини кенгайтириш, ёши улуғ инсонларга ёрдам кўрсатиш хусусида бир қатор фикр мулоҳаза ва таклифлар билдириб ўтилди.