Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Юридик хизмат самарадорлигини ошириш


1.jpgЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматлари фаолиятининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим Қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш юзасидан Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан давлат бошқаруви органлари, туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда бошқа давлат ташкилотларининг юридик хизмати, кадрлар бўлинмаси ходимлари ва раҳбарият вакиллари учун семинар ўтказилди.

Тадбирда вилоят прокуратураси, вилоят адлия бошқармаси ҳамда вилоятдаги давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмат ходимлари иштирок этдилар.

1.jpgУнда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги Қарори билан тасдиқланган “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Низомга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги Қарори билан тасдиқланган “Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳияти семинар иштирокчиларига тушунтирилди.

Ўтказилган семинар якуни юзасидан давлат бошқаруви органлари, туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда бошқа давлат ташкилотларининг юридик хизмати, кадрлар бўлинмаси ходимларига мазкур низомларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан тегишли тавсиялар берилиб, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ташкилот раҳбариятининг масъулияти янада ошириш бу юзадан улар билан ҳамкорликни кучайтириш борасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан тегишли тавсиялар берилди.