Янгиликлар
ОИЛАЛАР БАРДАВОМЛИГИ ЙЎЛИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан бир қатор гранд лойиҳалари ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Фахрийлар Кенгашига ҳам мазкур Жамоат фонди томонидан “Республиканинг чекка туманларидаги хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш” лойиҳаси бўйича гранд маблағлари ажратилган.
Мазкур лойиҳанинг асосий мақсади жамиятимизнинг муҳим негизи оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, жамиятда хотин-қизлар ва ёшларнинг фаоллигини оширишдан иборат.
Шу мақсадда, Шовот ва Қўшкўпир туманларида “Республиканинг чекка туманларидаги хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш” мавзусида семинарлар ташкил этилди.
Ушбу тадбирларда иштирок этганлар, соғлом жамиятда оилаларнинг аҳамияти ва соҳага давлат томонидан қаратилаётган эътибор хусусида сўз юритдилар.
Бунда ёшларни оила қуриш, уни мустаҳкам ва бардавомлигини таъминлаш, кексаларнинг бой ҳаётий тажрибасига таяниш, улардан бу борада маслаҳатлар олиш, намунали оилаларнинг турмуш остонасида турган ёшларга ибрат қилиб кўрсатиш кўзда тутилган.
Муҳтарам Президентимиз аёлни улуғлаш жамиятнинг бош ғоясига айланиши лозимлиги, аёл бахтли бўлса - оила, бутун жамият тотув бўлишини ҳамиша онгу шууримизга сингдириб келадилар. Аёл эъзоз топган, эъзоз топаётган жамият эса ўз ўзидан гуллаб яшнайди, деган ақида эса бугунги ҳаётимизда жамиятимиз равнақи сифатида ўз исботини топаяпти.
Бундан ташқари ёшлари ва фахрийлар томонидан мустақил Ўзбекистонимизда бўлаётган ўзгаришлар ва ўзлари томонидан эришган ютуқлари ҳақида маърузалар билан чиқишлар қилишди.
Ушбу тадбирлар барча иштирокчиларда мустақил диёримизда инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган эзгу амалларнинг узвий давоми сифатида чексиз шукроналик ва миннатдорлик ҳисларини уйғотди.