Янгиликлар
Тадбиркорлик тараққиёти йўлида
Хоразм вилояти адлия бошқармасида вилоятдаги барча туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияларининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирокида “Ҳуқуқбузарликлар прафилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган семинар ўтказилди.
Мазкур семинар “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 7 апрелда тасдиқланган “Ҳуқуқбузарликлар прафилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Ренспубликаси Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш бўйича тарғибот тадбирлари режаси”ни ижро қилиш ва бу борадаги аҳолининг ҳуқуқий маъданиятини ошириш мақсадида амалга оширилди.
Семинарда таъкидланганидек, ҳозирги кунда содир бўлаётган ҳуқуқбузарликлар, уларнинг турлари ва бунга имконият яратаётган омиллар барчани ҳушёрликка чорлайди.
Хусусан, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги мавжуд тўсиқлар, қийинчиликлар, шунингдек, айрим тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш инспекцияларидаги йўл қўйилаётган камчиликлар оқибатида юзага келаётган ҳуқуқбузарликлар ҳшунлар жумласидандир.
Шундан сўнг, йиғилганларга “Ҳуқуқбузарликлар прафилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва унинг мазмун-моҳияти таништирилди.
Мазкур семинар давомида вилоят адлия бошқармасининг тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли химоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2015 йил 15 майдаги Фармонида белгиланган вазифалар билан таништирилди.
Тадбир давомида йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олдилар, шунингдек, тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш инспекциялари ва вилоят адлия бошқармаси ўртасида тадбиркорларга хизмат кўрсатиш борасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.