Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 30 майдан 5 июнгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 19 майдаги 01-02/12-22-сонли «Божхона назорати ҳудудини ташкил этиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 1 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 470-3 (2015 йил 8 июндан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитасининг 2015 йил 27 майдаги 2015-19, 2-мб-сонли «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олишнинг хабардор қилиш тартибида рўйхатга олувчи органлар ва давлат солиқ хизмати ҳамда давлат статистика органлари ўртасида ўзаро ахборот алмашинуви тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 1 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1633-2 (2015 йил 8 июндан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 21 майдаги 48В-5-сонли «Давлат қисқа муддатли облигациялари бозорида дилерлик вазифаларини бажаришга доир шартномалар тузиш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори. 2015 йил 1 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 525-5 (2015 йил 8 июндан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 16 майдаги 12/6-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 3 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2678 (2015 йил 8 июндан кучга кирди).

5. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 4 июндаги 177-мҳ-сонли «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 4 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2679 (2015 йил 8 июндан кучга кирди).

6. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 4 июндаги 178-мҳ-сонли «Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан адлия органларига тақдим этиладиган ҳисобот шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 4 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2680 (2015 йил 8 июндан кучга кирди).

7. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 4 июндаги 179-мҳ-сонли «Аккредитация карточкасинининг шаклини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 4 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2681 (2015 йил 8 июндан кучга кирди).

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 1 июндаги 48, 01/09-26/12-сонли «Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 5 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1662-3 (2015 йил 8 июндан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитасининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олишнинг хабардор қилиш тартибида рўйхатга олувчи органлар ва давлат солиқ хизмати ҳамда давлат статистика органлари ўртасида ўзаро ахборот алмашинуви тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги (рўйхат рақами 1633, 2006 йил 31 октябрь), «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олишнинг хабардор қилиш тартибида рўйхатга олувчи органлар ва давлат солиқ хизмати ҳамда давлат статистика органлари ўртасида ўзаро ахборот алмашинуви тўғрисидаги йўриқномага қўшимча киритиш ҳақида»ги (рўйхат рақами 1633-1, 2011 йил 18 февраль) қарорлари.

Адлия вазирининг 2015 йил 1 июндаги 174-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2000 йил 5 июлдаги 12/1-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани республика ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида»ги (рўйхат рақами 1253, 2003 йил  3 июль), «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2000 йил 5 июлдаги 12/1-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани мамлакат ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида низомнинг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисидаги» Бошқарув қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги (рўйхат рақами 1253-1, 2003 йил 
9 сентябрь) қарорлари.

Адлия вазирининг 2015 йил 3 июндаги 176-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.