Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси


1.jpgАдлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази, Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази ҳамда АҚШ Федераль суд маркази ҳамкорлигида, шунингдек “Минтақавий мулоқот” (Словения) халқаро ноҳукумат ташкилоти кўмагида “Суд кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси”мавзусида анжуман бўлиб ўтди.

Унда парламент аъзолари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, олий юридик таълим ва илмий муассасалар, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлар, дипломатик корпус вакиллари, АҚШ экспертлари иштирок этди.

Ўзбекистонда ўтказилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг ижобий натижалари халқаро доирада тобора кенг эътироф этилмоқда. Сўнгги йилларда юқори малакали юридик мутахассислар, хусусан суд кадрларини тайёрлашнинг миллий тажрибасини ҳар томонлама таҳлил қилиш, судьяларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш сифатини оширишга доир хорижий амалиёт ва соҳага халқаро стандартларни ҳар томонлама ўрганишга долзарб вазифа сифатида қаралмоқда.

Тадбирда маҳаллий экспертлар Ўзбекистон суд ҳокимияти, суд кадрларини тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими ҳақида атрофлича маълумот бердилар. Таъкидланганидек, истиқлол йиллари мамлакатимизда юристлар тайёрлашнинг яхлит тизими барпо этилди, ихтисослиги ва эгаллаб турган вазифасидан қатъи назар соҳа мутахассисларини қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш амалиёти шаклланди. Ушбу тизим ривожланган давлатлар тажрибаларини ўрганиш, қиёсий таҳлил қилиш ва уларнинг мақбул жиҳатларини ўзлаштириш натижасида такомиллашиб бормоқда. Давлатимиз раҳбарининг бу йўналишда қабул қилган қатор фармон ва қарорлари суд кадрларини танлаш, вазифага тайинлаш, малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этади.1.jpg

Юристлар малакасини ошириш марказида ҳар йили 2 минг нафардан ортиқ суд-ҳуқуқ тизими мутахассислари билим ва кўникмаларини оширмоқдалар. Ўқув машғулотларини олиб бориш учун ихтисослашган аудиториялар, компьютер ва тест синфлари, суд зали, кутубхона ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ресурс маркази мавжуд бўлиб, улар замонавий ўқув-услубий воситалар, электрон технологиялар билан жиҳозланган.

Марказда назарий машғулотларнинг амалиёт билан узвий боғланганлиги, тингловчиларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти таҳлили билан мунтазам таништириб бориш, суд кадрларининг касбий маҳоратини ошириш ва мантиқий фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган.

Судьяликка номзодлар ҳамда биринчи марта судьялик лавозимига тайинланган шахслар малакасини ошириш мақсадида ўқув жараёнига махсус фанлар ва йўналишлар бўйича қўшимча дастурлар киритилган бўлиб, ўқитишнинг замонавий инновацион усуллари қўлланиб келинмоқда.

Анжуманда қайд этилганидек, сўнгги йилларда Юристлар малакасини ошириш маркази билан АҚШ Федераль суд маркази ўртасида изчил ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди. Марказ вакиллари АҚШ Федераль суд марказида бўлиб, у ерда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Ўз навбатида АҚШ Федераль суд маркази вакиллари Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан ташкил этилаётган анжуманларда мунтазам равишда иштирок этиб келмоқдалар.1.jpg

Федераль суд маркази директорининг ушбу ташрифи ҳам икки томонлама ҳамкорликнинг яна бир намунасидир. Томонлар ҳамкорликни янада кенгайтириш, тўпланган илғор тажрибани алмашишдан манфаатдор, шунинг учун ҳам бугунги ўтказилаётган тадбирни муқаддам ўрнатилган халқаро алоқалар ва ҳамкорликнинг мантиқий давоми сифатида баҳолаш мумкин.

Жаноб Ж.Фогель тадбирдаги ўз маърузасида АҚШда судьяликка тайинлаш амалиёти, уларни тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳақида атрофлича тўхталди. Шунингдек, у ўқув жараёнида судьяларни масофавий ўқитиш ва бу жараёнга замонавий ахборот коммуникация технологияларини қўллаш билан боғлиқ ишларга ҳам эътиборни қаратди. Айниқса, АҚШ Федераль суд марказида ўқув жараёнини ташкил қилиш, узлуксиз таълим амалиёти ва бутун мамлакат бўйлаб судьяларнинг ўқув тадбирларини ташкил этиш, марказнинг халқаро дастурлари, судьяларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича бошқа давлатлар билан алоқалари учрашув катнашчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Ж.Фогель Ўзбекистонда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларига юқори баҳо бериб, Юристлар малакасини ошириш марказида суд кадрларини тайёрлаш амалиёти яхши йўлга қўйилганлиги, бундай амалиёт Ўзбекистонда суд ҳокимиятини ривожланишида ва уни мустақиллигини таъминлашда муҳим омил эканлигини таъкидлаб ўтди.

Халқаро анжуманда мазкур йўналишда тўпланган ҳар иккала давлатнинг илғор тажрибаларини оммалаштириш, бу борадаги халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, суд ишларига ахборот коммуникция технологияларини, хусусан “он-лайн” малака ошириш курсларини жорий этиш бўйича бир қатор таклифлар билдирилди ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Шунингдек, меҳмонларнинг Адлия вазирлиги раҳбарияти билан учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Адлия вазири М.Икрамов меҳмонларга мамлакатимизда қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш йўналишида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, адлия вазирлигининг бу борадаги фаолияти, қонунчилик асосида белгиланган вазифа ва функциялари ҳақида атрофлича гапириб берди.1.jpg

Қонунларни яратишда халқаро хорижий тажрибани ўрганишга, мамлакатимиз ва халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган жиҳатларидан миллий қонун ижодкорлиги жараёнида ижодий фойдаланишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Адлия вазирлиги нафақат норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади, балки улар лойиҳаларини ишлаб чиқади, давлат бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норма ижодкорлиги масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради, уларга услубий раҳбарлик қилиши ҳам таъкидланди. Сўнгги йилларда юридик ва жисмоний шахслар, хорижий инвесторлар манфаатини қонунчилик асосида ҳимоя қилиш вазирлик фаолиятида устуворлик касб этмоқда.

Ишчанлик руҳида ўтган учрашувда томонлар икки давлат манфаатли ҳамкорлигининг истиқболли жиҳатлари юзасидан фикр алмашдилар.