Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Юридик хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш


Хоразм вилоят адлия бошқармасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмат ходимлари ва норма ижодкорлиги жараёнида бевосита қатнашувчи тармоқларнинг масъул ходимлари иштирокида “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳуқуқий таъминлаш ишларини яхшилаш, бунда юридик хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари” мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.1.jpg

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмат фаолияти норма ижодкорлиги ва қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг асосий вазифалари, жамиятни демократлаштириш ҳамда янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш жараёнида қонун ҳужжатларини қабул қилишга ваколатли давлат органлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш саналади.

Тадбирда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолияти янада самарали ташкил қилиниши, улар томонидан қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифатини яхшилаш борасида адлия бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида таҳлилий маълумот берилди.

1.jpgЎқув семинарда “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати, норма ижодкорлиги ва қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш вазифалари” мавзусида махсус слайдлар иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази ходими “Иш фаолиятида “LexUZ” сайтидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш” мазусида слайдлар ёрдамида маъруза қилди.

Тадбир якунида раислик қилувчи амалиётда мавжуд бўлган тушунмовчиликлар ҳусусида бахс-мунозарага навбат берди. Ўқув-семинари мунозара ва савол-жавобларга бой ўтди.