Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

КЕКСАЛАРГА ҲУРМАТ ТУЙҒУСИ


1.jpgХоразм вилоят адлия бошқармаси, Хонқа туман ФҲДЁ бўлими, Хонқа туман 1 ва 2-сон давлат нотариал идоралари, туман хотин-қизлар қўмитаси, туман ҳокимлиги, “Камолот” ЁИҲ туман бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси ва вилоят телерадиокампанияси билан ҳамкорликда “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури доирасида “Кексалар хонадонимиз файзи ва фариштасидир” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Ушбу давра суҳбатида Хонқа туман Хонқа шахарчаси фуқаролар йиғини вакиллари ва кекса эгизак онахонлар ва коллеж талабалари иштирок этдилар.

Давлат дастурининг аҳамияти юзасидан Конституциямизнинг 39-моддасида “Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисини йўқотганда ва қонунда белгиланган бошқа ҳолатларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга”, 66-моддасида эса “Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ота-оналари ҳақида ғамхурлик қилишга мажбурдирлар”, деган норма мустаҳкамланганлиги, қарияларга эҳтиром кўрсатиш фақат фазилат бўлибгина қолмасдан, юксак инсоний ва конституциявий бурч ҳам эканлиги қайд этилганлиги бунинг яққол намунаси эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.1.jpg

Хонқа туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан Дастурда нуронийларга ҳурмат эҳтиром кўрсатиш уларнинг оғирини енгил қилиш, саломатлигини асраш борасида муҳим масалалар белгиланганлиги, жумладан кексаларимизни соғломлаштириш, уларнинг умрини янада узайтириш, шу мақсадда ёши улуғ инсонларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгиланганлиги таъкидланди.

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб- қувватлаш кўламини кенгайтириш, ёши улуғ инсонлар, айниқса, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ижтимоий пенсия таъминоти ва тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, оила ва жамиятда ёшларни ўзбек халқининг кўп асрлик қадрият ва анъаналари руҳида тарбиялашда кексаларнинг ўрнини мустаҳкамлашдек эзгу мақсадларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.