Мамлакатимизда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий билимлари, онги ва мададниятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларнинг эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, иқтидори юксак ўқувчиларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида Ҳонқа туманида “Камолот” ЁИҲ Хоразм вилояти Кенгаши, вилоят Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, вилоят адлия бошқармаси, Жиноят ишлари бўйича вилоят суди ва вилоят Ички ишлар бошқармалари ҳамкорлигида ташкил этилган “Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Танловда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган видеороликлар, ўқув жараёнида ўрганилаётган масалалардан фойдаланган ҳолда саҳнавий кўринишлар, жамиятда учрайдиган айрим ижтимоий-ҳуқуқий муаммоларни саҳнавий чиқишлар орқали намойиш этиш билан биргаликда ушбу ҳолатларни бартараф этишга қаратилган таклиф ва тавсиялар билдирилиб, бадиий чиқиш ва саҳнавий кўринишларнинг ўзига хослиги, миллийлиги, мазмундорлиги, янгилиги, гуруҳларнинг ўзини таништириши ва саҳнавий кўринишлари жараёнида мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни инобатга олиб, улар моҳияти оддий ва халқчил тарзда очиб берилди.
Кўрик танлов якунларига кўра Боғот туман Маиший хизмат ва ахборот техналогиялари касб-ҳунар коллежининг “Қалқон” жамоаси фаҳрли 1-ўринни эгаллаб “Сиз қонунни биласизми?” кўрик танловининг Республика босқичига йўлланма олди.