Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Воҳада улкан яратувчиликлар, бунёдкорликлар


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “2013-2015 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган амалий ишлар, 2012 йилда ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги устувор вазифаларнинг бажарилиши натижалари ва келгусидаги долзарб масалалар вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжумани мавзусининг асосини ташкил этди. Унда туманлар, вилоят, республика оммавий ахборот воситаларнинг вакиллари иштирок қилдилар.11.JPG

Матбуот анжуманида вилоятнинг 2012 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг якунлари ҳам аниқ мисоллар, таҳлиллар асосида журналистларга эътиборига етказилди.

2012 йилда вилоятимизда ялпи ҳудудий маҳсулот 9,8 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш фоизга, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш 8,5 фоизга, капитал қўйилмалар 6,3 фоизга, савдо айланмаси 4,1 фоизга, жами хизматлар 16,8 фоизга ўсишига эришилди. 117 та озиқ-овқат ва но озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги саноат корхоналари ишга туширилди, 17 та корхона модернизация қилинди, 4,1 мингдан зиёд барқарор иш ўринлари ташкил этилди.

Вилоят ялпи ички маҳсулотида кичик бизнес субъектларининг улуши 2000 йилга нисбатан жорий йилда 34,2 фоиздан 73,8 фоизга етди.

Ҳисобот даврида иқтисодиёт тармоқларига 657,4 млрд. сўм миқдорида капитал маблағлар жалб қилинди. Ушбу маблағларнинг 41,8 фоизи, яъни 275 млрд. сўми ишлаб чиқариш соҳасига йўналтирилди.

НАВРЎЗ БАЙРАМИГА ҚИЗҒИН ТАРАДДУД

Диёримизга бир олам шодлик, қувонч, хушнудлик билан фасли Навбаҳор кириб келмоқда. Бу йил кўклам янада мафтункор бўлиб, файзли бошланяпти. Шаҳар ва қишлоқларимизда кенг миқёсида ободонлаштириш ишлари жадал давом этмоқда. Бутун қайси бир маҳаллада, кўча ёки хиёбонда бўлманг, саранжом-саришталик ва хайрли ишларда элдошларимиз уюшқоқлик билан фаол иштирок этаётганликларининг гувоҳи бўласиз

Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда вилоят ҳокими П.Бобожонов байрамга тайёргарлик кўриш ва уни кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида олиб борилаётган кенг миқёсдаги ишларга тўхталди. Жойларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари билан бирга байрамнинг мусиқали дастурини тайёрлашда бадиий ҳаваскорлик жамоалари аъзолари, ёш истеъдодлар, ижодкорлар, бастакорлар ва созандалар ҳамкорликда фаолият кўрсатаётгани таъкидланди.

Байрам арафасида ва байрам кунларида меҳр-мурувват тадбирлари ўтказилиб, ижтимоий ёрдамга муҳтож камдаромадли оилаларга, ногиронларга, ёлғиз кексаларга моддий ёрдам кўрсатилади, - деди тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Хўжаниёзова. - Аҳолига коммунал, савдо ва бошқа хизмат кўрсатиш турлари янада яхшиланади. Вилоят марказида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилади ва унда дастурхонимиз учун сифатли, арзон мева-сабзавотлар сотилади.

Вилоят ички ишлар бошқармасининг ППХ ва ЖТСБ бошлиғи, полковник И.Отаев байрам тадбирларини ташкил қилиш, ўтказишда хавфсизликни таъминлаш бўйича белгиланган режаларга алоҳида эътиборни қаратди.

“Фаровон турмуш нашидаси". Шоир ва драматург Комил Аваз сценарийси асосида вилоят марказида ўтказиладиган байрамнинг театрлашган мусиқали дастури ана шундай номланади.

- Айни кунда мазкур сценарийга мувофиқ тайёргарлик ишлари қизғин давом этмоқда, - деди ўз сўзида вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Ш.Мадаминов. Унда мустақиллик йилларида юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик, замондошларимизнинг фидойиликлари, гўзал анъана ва урф-одатлар, қадриятлар , "Обод турмуш йили"даги улкан режалар ва ҳар куни дилларни шодликларга тўлдираётган яратувчиликлар, улуғвор янгиликлар ўз ифодасини топади.

Шунингдек, тадбирда сўз олган вилоят "Махалла" жамоат фонди раиси Қ.Дўсметов, "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси вилоят бўлими бошқаруви раиси У.Исмоилов ва бошқалар ҳозирданоқ шаҳар ва қишлоқларда, маҳаллаларда байрам шукуҳи бошланиб, кўчалар, хиёбонлар байрамона безатилаётганлиги, атроф кун сайин чирой очиб, эзгу ишлар ҳар бир юртдошимиз фаолияти асоси бўлаётганлигини таъкидлашди. Баҳор - байрамлар фасли. Йиғилишда 8 март –Хотин - қизлар байрамига қизғин ҳозирлик кўриш, ҳар ишда фаол, ташаббускор, фидойи аёлларимизни эъзозлаб ўтказиладиган тадбирларга тайёргарликка ҳам эътибор қаратилди. Ана шу муносабат билан ўқув муассасаларида, меҳнат жамоаларида, истиқомат жойларида "Сизга таъзим, онажонлар", "Эъзоз" каби маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади.

Тадбирда қатор бошқармалар, ташкилотлар раҳбарлари юртимизда кенг нишонланадиган гўзал байрамларга тараддуднинг бориши бўйича аниқ мисоллар асосида ахборотлар беришди.