Yangiliklar
Сизларга мустаҳкам соғлик, шоду-ҳуррамлик, бахт-саодат, қувонч, узоқ умр ва эзгу ишларингизга улкан зафарлар тилаймиз.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази ва Тошкент давлат юридик универститети томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида “Дастлабки тергов ва судлов жараёнида янги экспертиза турларидан фойдаланишнинг замонавий имкониятлари” мавзусида Республика анжумани ташкил этилди.
Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Адлия вазири Н.Т.Йўлдошев тадбирни очар экан, йиғилганларни қутлуғ сана билан табриклаб, Асосий Қонунимизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган беқиёс аҳамияти хақида маъруза қилди.
Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда ҳокимиятнинг учинчи тармоғи бўлмиш судлар фаолиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни кучайтириш, одил судловни таъминлашдир. Бу судлар томонидан қабул қилинган ҳужжатларнинг ўз вақтида сўзссиз ижро этилишига ҳам боғлиқ.