Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

18
Нотариус қабулида бўлмоқчимисиз?

Тадбиркорлик фаолия­ти эркинлигини таъминлаш ва ишбилармонлик муҳитини янада ривожлантириш, хусусий мулк ва мулкдор ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ва тизимли ислоҳотлар, ўз навбатида, мулкдорлар синфининг кенгайишига, фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Табиийки, мазкур жараён нотариал ҳаракатлар ҳажми ошишини юзага чиқармоқда.

11
Хусусий мулк устуворлиги – иқтисодий барқарорлик омили

2014 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида аҳоли даромадлари таркибида тадбиркорлик фаолиятидан олинаётган даромадлар улуши тобора ортиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Истиқлол йилларида бу борадаги кўрсаткич 10,6 фоиздан 52 фоизга ўсди. Бу Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларидаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир. 

27
Жамиятга салбий таъсир

Мамлакатимизда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, тиббиёт ва таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорликда гиёҳвандлик воситалари истеъмолининг салбий оқибатлари тўғрисида ёшларни огоҳлантириш, ушбу оғу тарқалишининг олдини олиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

23
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида “Давлат органларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

19
Фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Шу кунларда Адлия вазирлиги ҳамда Бош прокуратура томонидан манфаатдор идоралар ҳамкорлигида “Фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, кўп тармоқли фаолиятни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сервис хизматлари кўрсатиш ва экспорт қилиш масалалари” мавзусида Республика ҳудудий семинарлари ташкил этилмоқда.