Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

10
АЖОЙИБ ХУШХАБАР!

Адлия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура, БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, БМТ гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси, “Регионал диалог” халқаро нодавлат ташкилоти ҳамкорлигида ташкил қилинган “Коррупцияни биргаликда енгамиз!” танлови якунланди.  
“Ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган” иншолар танловининг республика босқичи натижасига кўра Хоразм вилояти, Хазорасп тумани, 45-мактабнинг 9-синф ўқувчиси  Ражабова Мохинур Худайберган қизи фахрли иккинчи ўринни эгаллади ва унга Адлия вазирлигининг сертификати берилди ҳамда самсунг планшети билан тақдирланди.

09
9 декабрь - халқаро коррупцияга қарши курашиш куни!

Барчамизга маълумки “9 декабрь - халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” ҳисобланади.
Шу муносабат билан бошқарма масъул ходимлари томонидан
бугун коррупцияга қарши курашиш бўйича бир қатор ҳуқуқий тарғибот тадбирларига амалга оширилди.
Тарғибот тадбирлари дастлаб Урганч шаҳрида жойлашган йирик савдо мажмуаларида аҳоли ўртасида бошқарма масъул ходимлари ҳамда Хоразм вилоят юридик техникумининг талабаларидан иборат Волонтёр ёшлар тарғибот гуруҳлари иштирокида “Коррупцияга йўқ дейлик” ва “Ёшлар коррупцияга қарши” шиорлари остида тарғибот акция ва флешмоблари ўтказилди.
Шунингдек, тадбирларда Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган буклет ва флаерлар фуқароларга тарқатилди.
Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашиш соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар тўғрисида маҳаллий телеканалнинг “Хоразм 24” кўрсатувига махсус интервью берилди ҳамда радио орқали чиқишлар қилинди.
Шу куннинг ўзида Хоразм вилоят Юридик техникумида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш юзасидан давра суҳбати ташкил қилинди.
Албатта барча тадбирлар карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилиб келмоқда.

09
“Коррупцияга йўқ дейлик” ва “Ёшлар коррупцияга қарши” шиорлари остида акция ва флешмоблар ўтказилди!

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 15 июлда тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси “Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасида фаолият натижалари тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардорлигини ошириш бўйича Медиа-режа” ижросини таъминлаш мақсадида, шу йилнинг 9 декабрь куни Урганч шаҳрида жойлашган йирик савдо мажмуаларида "9 декабрь - халқаро коррупцияга қарши курашиш куни" муносабати билан аҳоли ўртасида бошқарма масъул ходимлари ҳамда Хоразм вилоят юридик техникумининг талабаларидан иборат "Волонтёр"лар иштирокида “Коррупцияга йўқ дейлик” ва “Ёшлар коррупцияга қарши” шиорлари остида акция ва флешмоблар ўтказилди. Тадбир жараёнида Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган буклет ва флаерлар фуқароларга тарқатилди.

07
"9 декабрь - халқаро коррупцияга қарши курашиш куни" муносабати билан "Очиқ эшиклар куни" тарғибот тадбири ўтказилди!

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 15 июлда тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси “Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасида фаолият натижалари тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардорлигини ошириш бўйича Медиа-режа” ижросини таъминлаш мақсадида, шу йилнинг 7 декабрь куни "9 декабрь - халқаро коррупцияга қарши курашиш куни" муносабати билан бошқарманинг маъмурий биносида "Очиқ эшиклар куни" тарғибот тадбири ўтказилди. 
Тадбирда Хоразм вилоят юридик техникуми талабалари иштирок этишди. 
Шунингдек тадбир жараёнида бошқарма бўлимлари фаолияти ва бошқарма кутубхонасидаги ҳуқуқий масалаларга оид китоблар ҳамда бадиий мавзудаги китоблар иштирокчиларга таништирилди.

04
Конституция бахтимиз қомуси!

Шу йилнинг 4 декабрь куни Хоразм вилоят телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда вилоят адлия бошқармаси, Хоразм вилоят юридик техникуми ҳамда Тупроққалъа туман адлия бўлими ходимлари иштирокида 8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан "Конституция марафони" номли махсус кўрсатув тайёрланди.

30
Спорт соғлом хаёт демакдир!

Жорий йилнинг 27-28 ноябрь кунлари Хоразм вилоят юридик техникумида мини футбол бўйича бошқарма турнири бўлиб ўтди. Унда жами 4 та жамоа, шундан бошқармадан ва юридик техникумдан 1 тадан, туман (шаҳар) адлия бўлимларидан 2 та жамоа иштирок этишда. Турнир натижасига кўра 3-ўринни адлия бўлимининг биринчи жамоаси, 2-ўринни Хоразм вилоят юридик техникуми жамоаси ҳамда 1-ўринни Хоразм вилоят адлия бошқармаси жамоаси эгаллади. Ғолиб жамоаларги диплом ва эсдалик соғалари бошқарма бошлиғи томонидан топширилди.

26
Биз коррупцияга қаршимиз” мегатанлови доирасида ўтказилаётган “Коррупция – тараққиёт кушандаси” умуммиллий иншолар танлови вилоят босқичи ғолиблари тақдирландилар!

Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган “Биз коррупцияга қаршимиз” мегатанлови доирасида ўтказилаётган “Коррупция – тараққиёт кушандаси” умуммиллий иншолар танлови иқтидорли ёшларни яна бир карра синовдан ўтказди. Мазкур танловнинг туман (шаҳар) ва вилоят босқичларида Хоразм вилоятидаги умумий ўрта таълим мактаблари, лицей, касб-ҳунар мактаблари ва техникумлар ўқувчилари, шунингдек олий таълим муассасаси талабалари фаол иштирок этдилар.
Танловнинг вилоят босқичи юқори савияда ташкил қилиниб, ғолиблар саралаб олинди. Ғолибларга Хоразм вилоят адлия бошқармасининг дипломлари топширилди.
Эслатиб ўтамиз республика босқичида ғолиб бўлган ёшлар Конституция куни ҳамда Халқаро коррупцияга қарши кураш куни арафасида эълон қилинади.

26
АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН БЕПУЛ ЎҚУВ КУРСЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ!

Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ижроси ҳамда Адлия вазирининг 2020 йил24 январдаги 15-ум-сон “Давлат органлари ва ташкилотларда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 25 ноябрь куни Олий ва ўрта махсус ҳамда Халқ таълим вазирлиги тизимидаги ташкилотлар ходимлари учун ZOOM дастури орқали бепул ўқув курсларини ташкил ўтказилди.
Ўтказилган бепул ҳуқуқий маслаҳат курсларида иштирокчиларга инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ қонун ҳужжатлари, меҳнат қонунчилиги нормалари, соҳа ходимларининг меҳнатга доир ҳуқуқларининг бузилишини олдини олиш чоралари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиблари, коррупцияга қарши курашиш, соҳа фаолиятига доир қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Тадбирлар қизғин бахс мунозара асосида ўткакзилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди.

25
“Yoshlarda korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarga qarshi murosasizlik tuyg‘usini shakllantirishga qaratilgan insholar tanlovi” bo'ib o'tdi

Xorazm viloyat Adliya boshqarmasi “Yoshlarda korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarga qarshi murosasizlik tuyg‘usini shakllantirishga qaratilgan insholar tanlovi” bo‘yicha viloyat bosqichi g‘oliblarini e'lon qildi.
G'OLIBLAR BILAN TANISHING!
Umumta’lim maktablari, akademik litsey va kasb-hunar kollejlarining o'quvchilari orasida:
Gurlan tumanidagi 27-umumta’lim maktabining
11-sinf o‘quvchisi Xaytmetova Feruza
Xazorasp tumanidagi 45-umumta’lim maktabining
9-sinf o‘quvchisi Rajabova Mohinur
Urganch tumanidagi 5-umumta’lim maktabining 11-sinf o‘quvchisi Jumaniyozova Guljonoy g'olib topildi.
OLIY TA'LIM MUASSASALARINING TALABALARI ORASIDA:
Toshkent tibbiyot akademiyasi Urganch filialiningning 2-bosqich talabasi Atabayeva Gulshoda
Toshkent tibbiyot akademiyasi Urganch filialining 1-bosqich talabasi Yusupboyeva Sabohat
Urganch davlat universitetining 1-bosqich talabasi Ismoilova Kamolaga nasib etdi.
Barcha g'oliblarni samimiy qutlaymiz!

20
УРГАНЧ ШАҲРИДАГИ 1-СОН УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИГА ТАШРИФ БУЮРИЛДИ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 августдаги 19570-хҳ-сонли топшириғи асосида жорий йилнинг 14 февраль куни Хоразм вилоят адлия бошқармаси ҳамда Урганч шаҳар 1-сон УЎТМ ўртасида   бошқарма томонидан оталиққа олиш ва 2020 йилда ташриф буюриш режа-графиги тузилди. Мазкур графикга асосан жорий йилнинг 20 ноябрь куни ушбу мактабга борган ҳолда мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларига давлат томонидан қабул қилиниб турган қонун ҳужжатлари ҳамда мамлакатимиздаги ислоҳотлар ва ўзгаришлар билан таништирилди.
Шу билан бирга, бошқарма масъул ходимлари томонидан мактаб ўқитувчилари билан суҳбат ўтказилиб мактабдаги шарт-шароитлар танишилди.