Боғланиш

Телефон
(+998 62) 228-65-59

Электрон манзил
xorazm@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

19
Мамлакатимизда туризм соҳаси янада ривожланади.

Жорий йилнинг 17 август куни вилоят адлия бошқармасининг ташаббуси билан Хива шаҳридаги “Азия” меҳмонҳонасида Хоразм вилоят туризмни ривожлантириш департаменти, Хива шаҳар адлия бўлими ҳамда туман ҳокимлиги ходимлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 июлдаги “Туризм тўғрисида”ги ЎРҚ-549-сон қонунини тушунтиришга қаратилган семинар бўлиб ўтди. Ушбу ўқув семинарда тумандаги тадбиркорлик субъектлари ҳамда меҳмонҳона очиш истагида бўлган фуқаролар иштирок қилди ҳамда мазкур қонуннинг аҳамиятини аҳолига таъсирчан тарзда етказиш мақсадида анимацион графика ва таҳлилий инфографикалардан фойдаланилиб, қонуннинг ижросини ташкил этиш бўйича ташкилотлар олдидаги вазифа ва тадбирларни ташкил этиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Семинар иштирокчиларига мазкур қонуннинг асосий мақсади туризм соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, туризмни барқарор ривожлантириш ва бунинг учун қулай шарт-шароитлар яратишдан иборатлиги, Қонун билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туризм соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланганлиги айтиб ўтилди.

Туризм соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари этиб соҳани мамлакат иқтисодиётининг стратегик тармоғи сифатида ривожлантириш, саёҳатларни амалга ошириш чоғида фуқароларнинг дам олиш, эркин ҳаракатланишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш, туристик ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни сақлаш, ички туризмни ривожлантириш, туризм соҳасига инвестицияларни жалб қилиш ва инвестициялар киритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мазкур соҳада давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, тадбиркорлик субъектлари учун туристик хизматлар бозорида тенг имкониятлар яратиш, туристик зоналар ва туристик кластерларнинг ривожлантирилишини рағбатлантириш белгиланганлиги таъкидлаб ўтилди.

Семинар Хоразм вилоят телерадиокомпанияси томонидан тасвирга олинди.

 

16
Сайлов Кодекснинг мазмун-мохияти тушунтирилмоқда!

Жорий йилнинг 15 август куни Хива шаҳар адлия бўлими томонидан 2019 йил декабр ойида бўлиб ўтадиган сайлов жараёнига тайёргарлик кўриш мақсадида Маъмун акдемиясида шаҳардаги ташкилотлар ходимларига Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексининг мазмун-мохиятини тушунтириш буйича семинар-тренинг ўтказилди. Семинар-тренинг давомида сайловга тайёргарлик кўриш жараёнлари, сайлов қонунчилиги, бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Семинар-тренинг очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, йиғилиш иштирокчиларининг қизиқтирган саволларига Хива шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан белгиланган тартибда жавоблар берилди.

 

 

10
“Энг тартибли ёш ҳайдовчи” кўрик танлови Хоразм вилоятида ўтказилди!

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ҳамкорлигида тасдиқланган “Энг тартибли ёш ҳайдовчи” кўрик танловини ўтказиш бўйича қўшма қарор ижроси юзасидан жорий йилнинг 10 август куни Ёшлар иттифоқи Хоразм вилоят кенгаши биносида “Энг тартибли ёш ҳайдовчи” кўрик танлови ўтказилди.

Кўрик танлов босқичларини ҳаққоний ва адолатли ўтказиш учун ҳакамлар ҳайъати шакллантирилиб, танлов шартлари ҳакамлар ҳайъати томонидан “Энг тартибли ёш ҳайдовчи” кўрик танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ баҳоланди.

Кўрик танловда таълим муассасаларида билим олаётган, корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган, якка тартибда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган 20 ёшдан 35 ёшгача бўлган ҳайдовчилар иштирок этишди.

Иштирокчиларнинг транспорт воситасини амалий бошқаришлари, йўл ҳаракати қоидалари бўйича назарий имтоҳон топширишлари, йўл ҳаракати қоидалари бўйича оғзаки имтиҳон топширишлари баҳолашнинг асосий мезони ҳисобланди.

Ўтказилган кўрик танлов якунига кўра биринчи ўринни Шовот туманидан Ўрозбоев Сурожбек, иккинчи ўринни Хонқа туманидан Жуманязов Илёсбек, учинчи ўринни Шовот туманидан Бекпўлатов Отабек эгаллашди. Танлов ғолиблари ва иштирокчиларига диплом ва қимматбахо совғалар топширилди.

Кўрик танлов “Ўзбекистон 24” канали ҳамда маҳаллий “S-Iqbol” телерадиоканали томонидан тасвирга олинди.

 

10
Ўзбекистонда қурол қонунийлаштирилдими?

Жорий йилнинг 9 август куни Янгибозор туман адлия бўлимида вилоят адлия бошқармаси, божхона бошқармаси, Миллий гвардияси Хоразм вилоят бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан “Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида”ги Қонунини тушунтиришга қаратилган семинар бўлиб ўтди. Қабул қилинган Қонун юзасидан ОАВ вакиллари, фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектлардан берилган саволларга мутахассилар томонидан белгиланган тартибда жавоблар берилди. Семинар Хоразм вилоят телерадиокомпанияси томонидан тасвирга олинди.

 

06
“Инсон ҳуқуқлари – энг олий қадрият”

Ўзбекистонда қисқа тарихий муддат ичида миллий давлатчиликни шакллантиришнинг ҳуқуқий асослари яратилди. Мамлакатимиз барча ривожланган ҳуқуқий давлатлардаги каби уч ҳокимиятга, яъни қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига тақсимланди. Халқ фаровонлиги йўлида кучли ҳуқуқий давлатдан фуқаролик жамияти сари илдам қадам қўйиш мақсадида эркин бозор муносабатларига асосланган кучли иқтисодиёт барпо этилди. Шу тариқа, юртимиз халқаро ҳуқуқнинг тўлақонли ва тенг ҳуқуқли субъектига айланди.

Айни пайтда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлардан Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонунчилик мониторинги институти ҳамда Миллий марказимиз зиммасидаги вазифаларни тўлақонли бажариш йўлида хизмат қилиб келмоқда. Бу ташкилотларнинг ҳаракати, изланишлари ўлароқ, юртимизда инсон ҳуқуқлари муҳофазаси йўлида мустаҳкам қонунчилик тизими барпо этилди. Истиқлол йилларида инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга доир конституциявий қонунлар, кодекслар ва бошқа қонунлар қабул қилиниб, ҳаётга татбиқ этилмоқда. “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Хайрия тўғрисида”ги ва бошқа қонунларнинг қабул қилиниши инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга замин бўлмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳуқуқий асослари яратилиши ва унинг амалда қўлланиши ҳамда кафолатланишини кузатувчи механизмлардан юқорида тилга олиб ўтилган институтлар билан бир қаторда Олий суд ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази ва Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлигида инсон ҳуқуқлари бўйича бўлинмалар ва бошқармалар самарали фаолият юритмоқда.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда фуқароларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ташабусси билан “Инсон ҳуқуқлари - олий қадрият” лойиҳаси доирасида онлайн мурожаатларни қабул қилиш ва ҳал этиш бўйича акция эълон килинди.

Жорий йилнинг 15 май куни акция доирасида мурожаатларни қабул қилиш ва ҳал этиш бўйича вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг буйруғи қабул қилинди ва унга мувофиқ бошқарма раҳбарияти ва таркибий тузилмаларидан иборат таркибда штаб тузилди ҳамда жойларда сайёр қабуллар ва тарғибот тадбирларини олиб бориш юзасидан график тасдиқланиб, ижрога қаратилди.

Ўтказилган лойиҳа доирасида адлия вазирлигидан 29 та, жойларда ўтказилган сайёр қабулларда 53 та ҳамда бевосита адлия органларига 40 та жами 122 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари келиб тушди.

Мазкур мурожаатларнинг кўриб чиқилиши натижасига кўра 93 та мурожаатлар қаноатлантирилди, 29 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Лойиҳа доирасида жами 84 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, унинг натижасига кўра 24 та тақдимнома, 5 та огоҳнома, 5 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклиф ҳамда 10 та судларга ҳокимликларга мажбурият юклаш тўғрисида даъво аризаси киритилди ва судлар томонидан кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистоннинг демократик ўзгаришларга содиқлигини намойиш қилиш, юртимизда кечаётган улкан ўзгаришлар ва янгиланишлар даврида аввало инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш бирламчи вазифалардан саналади.

 

 

Хоразм вилоят адлия бошқармаси

бошлиғининг биринчи ўринбосари

Машарипов Кахрамон Бекчанович

 

 

 

 

 

 

05
ХОРАЗМ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

 

Вакант лавозим номи

Ойлик маоши

Малакага оид талаблар

Асосий вазифаси

ХОРАЗМ ВИЛОЯТ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАСИ НОТАРИУС СТАЖЕРЛАРИ

1

Урганч шаҳар 4-сон давлат нотариал идораси нотариус стажёри

1 200 000

(Бундан ташқари шахсий устама пуллари)

Олий,

Ҳуқуқшунос

нотариал идорада иш юритиш;

нотариал ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;

статистик ҳисоботларни тузиш ва таҳлил қилишда қатнашиш;

нотариал амалиётни умумлаштиришда иштирок этиш;

архив ишларини юритишни ўрганиш.

 

(Амалдаги тартибга кўра стажировкани ўтаган, малака имтихонини топширган, 3 йиллий юридик стажга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари нотариус лавозимига ўтказиладиган танловда қатнашиши мумкин.)

2

Урганч шаҳар 5-сон давлат нотариал идораси нотариус стажёри

3

Қўшкўпир тумани 2-сон давлат нотариал идораси нотариус стажёри

ХОРАЗМ ВИЛОЯТ ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАСИ НОТАРИУС ЁРДАМЧИСИ

 

 

1

Хонқа туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

1 200 000

(Бундан ташқари шахсий устама пуллари)

Олий,

Ҳуқуқшунос

Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этиш;

битимлар, аризалар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш;

ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ва дубликатларини, улардан кўчирмаларни тайёрлаш;

нотариал ҳаракатларни амалга ошириш масалалари юзасидан тушунтиришлар бериш;

жисмоний ва юридик шахсларга ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятларини тушунтириш;

юридик жиҳатдан бехабарлик жисмоний ва юридик шахслар зарарига фойдаланмаслиги учун амалга оширилаётган нотариал ҳаракатларнинг оқибатлари ҳақида уларни огоҳлантириш;

ҳар ой ва чоракда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар бўйича тасдиқланган шакл асосида ҳисоботлар тузилиши ва адлия бошқармасига вақтида топширилишини таъминлашда нотариусга кўмаклашиш;

Нотариуснинг топшириғига кўра ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.

 

(Амалдаги тартибга кўра нотариус ёрдамчиси лавозимида 3 йил ишлаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари нотариус лавозимига ўтказиладиган танловда қатнашиши мумкин)

2

Хонқа туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

3

Хива туман давлат нотариал идораси катта нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

4

 

Урганч шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси

5

Янгиариқ туман 1-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси

6

Янгибозор тумани давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси

 

Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;

- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;

- ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида адлия бўлимлари учун);

- ходим таътилга чиққанда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;

- ходимга оилавий шароитига кўра ижтимоий муҳофаза қилиш тарзидаги пул маблағи (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида);

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида)

- турли хил концерт ва театрларга чипталар ҳамда санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;

- уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун беш йилдан кўп бўлмаган муддатга ва энг кам иш ҳақининг минг баробаридан ошмаган миқдорда фоизсиз қарз ажратиш;

- ходимларга уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация тўлови;

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2019 йил 21 август кунига қадар ўз шахсий варақасини Хоразм вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига юборишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.

Мурожаат учун телефон: 0-362-228-65-68

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ХОДИМЛАРНИ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИНГ УМУМИЙ ТАЛАБЛАРИ
ВА ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

 

Меҳнат кодексининг 72-моддасида меҳнат шартномасини тузиш ҳақидаги келишувдан олдин қўшимча ҳолатлар (танловдан ўтиш, лавозимга сайланиш ва бошқалар) бўлиши мумкинлиги белгиланган. Шунингдек, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига асосан давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларга давлат органлари ходимларининг шахсий ва касбий сифатлар, очиқлик, беғаразлик, адолатлилик ва холислик принциплари асосида танлов бўйича саралаш тизимини жорий этиш киради.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил
7 июндаги 185-ум-сон буйруғи билан адлия органлари ва муассаларига ишга қабул қилишнинг танлов ўтказиш тартиби белгиланган.

Унга мувофиқ адлия органлари ва муассасаларига ходимларни ишга қабул қилиш бўйича танлов адлия органлари ва муассасаларининг кадрлар таркибини ишчанлик, шахсий ва ахлоқий фазилатлари, маълумоти даражаси ва соғлиғига кўра юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришга лаёқатли бўлган ходимлар билан таъминлаш мақсадида ўтказилади.

Адлия органлари ва муассасаларига жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублигидан қатъи назар, ўзининг касбий, ишчанлик, шахсий ва ахлоқий фазилатлари, маълумоти даражаси ва соғлиғига кўра адлия органлари
ва муассасаларига юклатилган вазифаларни бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ишга қабул қилинади.

Қонун ҳужжатларида ёки Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тегишли лавозим ёки адлия органлари ва муассасаларининг таркибий бўлинмаси тоифаси ва ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, лавозимларнинг айрим тоифаларига тайинлаш учун қўшимча талаблар (касбий тайёргарлик даражасига кўра, иш стажи ва ҳоказо) белгиланиши мумкин.

Танлов адлия органлари ва муассасаларининг раҳбарлари томонидан ташкил этиладиган Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш бўйича махсус комиссия (бундан буён матнда Махсус комиссия деб юритилади) томонидан ўтказилади.

Махсус комиссия тегишли адлия органи ёки муассасаси ходимлари орасидан камида беш кишидан иборат таркибда бир йил муддатга тузилади.

Адлия органлари ва муассасаларида тегишли раҳбар Махсус комиссия раиси ҳисобланади. Махсус комиссия таркибига киритилган раҳбар ўринбосарларидан бири комиссия раиси ўринбосари этиб тайинланади.

Марказий аппаратда комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланади.

Махсус комиссиянинг ишчи органи бўлиб адлия органлари ва муассасаларининг кадрлар соҳасига масъул таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Махсус комиссия йиғилиши аъзоларининг камида 2/3 (учдан икки) қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Танлов ўтказиш жараёнида номзодлар техник воситалардан фойдаланган ҳолда аудио ва видео ёзувлардан фойдаланиш қатъиян тақиқланади. Ушбу талабни бузган номзодларни ишга қабул қилиш рад этилади.

Танлов қуйидаги босқичлардан иборат:

бўш иш ўрнига танлов ўтказилиши ҳақида эълон бериш;

бўш иш ўрнига ҳужжат топширган номзодларни дастлабки ўрганиш;

номзод билан унинг назарий билимлари ва касбий лаёқатини аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказиш;

номзоднинг назарий билимлари ва таҳлил қилиш қобилиятини тест саволлари воситасида баҳолаш (Комиссия ушбу босқични ўтказиш ёки ўтказмаслик масаласини ҳал қилади);

номзодни вазирлик марказий аппарати билан келишиш (адлия органлари
ва муассасаларининг вазирлик номенклатурасига кирадиган лавозимлари бўйича).

 

Меҳнат кодексининг 57-моддасида ҳар ким иш берувчига бевосита мурожаат қилиш орқали иш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Шунга кўра, номзод қайси адлия органи ёки муассасасига ишга кириш истаги бўлса,
шу адлия органи ва муассасасига бевосита танловда иштирок этиш ҳақида ариза билан мурожаат қилиши лозим.

 

Танловда иштирок этиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

Ходимнинг шахсий варақаси (сўровнома, анкета ёки маълумотнома-объективка);

диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

номзоднинг паспорт нусхаси.

 

Танловда қатнашиш учун номзод томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилмайди.

 

Бундан ташқари, танловдан ижобий натижага эришган номзод томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган ишга кириш учун ҳужжатлар рўйхати ўз вақтида тўлиқ тақдим қилинмаганда ёки била туриб сохта ҳужжатлар ёхуд ёлғон маълумотлар тақдим этилган тақдирда номзодни ишга қабул қилиш рад этилади. Ишга қабул қилинган ходим томонидан ишга кириш жараёнида била туриб сохта ҳужжатлар ёхуд ёлғон маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланган ҳолларда ходимни хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилади ҳамда унинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатлар Ишчи орган томонидан қабул қилинади.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар белгиланган тартибда тегишли адлия органи ёки муассасасининг девонхонасида рўйхатдан ўтказилади.

Ишчи орган томонидан эълонда белгиланган ҳужжат қабул қилиш муддати тугагандан сўнг 15 календарь кун муддатда номзоднинг ҳужжатлари лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқ келиши, заруриятга қараб номзоднинг яшаш жойи, иш жойи ва ўқиш жойидан номзод ҳақидаги маълумотларни дастлабки тарзда ўрганиб чиқилади. Ўрганиб чиқиш натижаларига кўра, Ишчи орган томонидан Махсус комиссия раиси билан келишилган ҳолда танлов ўтказиш кунини белгилайди ва номзодга танлов ўтказиш вақти ва жойи ҳақида алоқа воситалари (қоида тариқасида телефон орқали) орқали етказилади.

Ўрганиш жараёнида номзодни адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш учун тўсқинлик қилувчи ҳолатлар қонун ҳужжатларида мавжудлиги аниқланса, номзодга бу ҳақда мурожаат қилувчининг сўровига асосан алоқа воситалари орқали ёзма ёки оғзаки асослантирилган жавоб берилади.

 

Махсус комиссия томонидан номзоднинг назарий билимлари ва касбий лаёқатини аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказилади.

Комиссия суҳбат жараёнида номзоднинг соҳадаги тегишли тайёргарлиги ва малакасини, шунингдек касбий лаёқати даражаси, маънавий фазилатлари, қобилиятини аниқлайди. Суҳбат жараёнида номзодга лавозим хусусиятидан келиб чиқиб компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги бўйича, шунингдек унинг шахсий ҳужжатларида келтирилган маълумотларни аниқлаштириш юзасидан саволлар ҳам берилиши, шунингдек, танлов эълон қилинган бўш иш ўрнининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда бошқа соҳа мутахассислари ҳам номзодга саволлар бериш ва жавоблар бўйича ўз хулосасини баён этиш учун овоз бериш ҳуқуқисиз таклиф этилиши мумкин.

Шунингдек, номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлигини баҳолаш мақсадида ёзма иш – диктант олиниши мумкин.

Номзод билан ўтказилган суҳбат натижасида ишга ёки жамоатчи ёрдамчиликка қабул қилиш рад этилган, шунингдек танловда иштирок этиши рад этилган ёки вазирлик томонидан маъқулланмаган (адлия органлари ва муассасаларининг вазирлик номенклатурасига кирувчи лавозимлар бўйича) номзод камида уч ойдан кейин такроран мурожаат қилиши мумкин.

Қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилинмайди:

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар;

ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган
деб топилган шахслар;

илгари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун олдинги иш жойидан белгиланган тартибда бўшатилган шахслар;

адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош
ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;

ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.

 

 

 

01
Савол беринг, жавоб берамиз!

Савол: Ҳонқа тумани “Дурвадик” қишлоғида яшовчи фуқаро Ж.Аминов томонидан. Қонуний никоҳимдан олдин автотарснпорт воситасини сотиб олинганман, эндиликда уни бошқа шахсга сотдим, бу шартномани тасдиқлаш жараёнида турмуш ўртоғимнинг розилиги талаб қилинадими?

Жавоб: Йўқ, чунки у умумий мулк хисобланмайди. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23-моддасида Эр ва хотиннинг умумий мулки деб Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари ҳисобланиши белгиланган.

Жумладан, Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари жумласига (эр ва хотиннинг умумий мол-мулкига) эр ва хотин ҳар бирининг меҳнат фаолиятидан, тадбиркорлик фаолиятидан ва интеллектуал фаолият натижаларидан орттирган даромадлари, улар томонидан олинган пенсиялар, нафақалар, шунингдек махсус мақсадга мўлжалланмаган бошқа пул тўловлари (моддий ёрдам суммаси, майиб бўлиш ёки саломатлигига бошқача зарар етказиш оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотганлик муносабати билан етказилган зарарни қоплаш тарзида тўланган суммалар ва бошқалар) киради. Эр ва хотиннинг умумий даромадлари ҳисобига олинган кўчар ва кўчмас ашёлар, қимматли қоғозлари, пайлари, омонатлари, кредит муассасаларига ёки бошқа тижорат ташкилотларига киритилган капиталдаги улушлари ҳамда эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган бошқа ҳар қандай мол-мулклари, улар эр ёки хотиндан бирининг номига расмийлаштирилган ёхуд пул маблағлари кимнинг номига ёки эр ва хотиннинг қайси бири томонидан киритилган бўлишидан қатъи назар, улар ҳам эр ва хотиннинг умумий мол-мулки ҳисобланади.

 

Савол: Хазорасп тумани “Пичоқчи” қишлоғида яшовчи фуқаро Д.Жуманиязов томонидан. Мен бир йил муддатга автотраснпорт воситасини ижара шартномаси асосида жамиятга берганман ва бу бўйича ижара шартномаси нотариал тартибда тасдиқланган. Ушбу шартномани муддатидан олдин ўзаро келишувимиз асосида, яъни нотариал тасдиқлатмасдан бекор қилишимиз мумкинми?

Жавоб: Йўқ. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасида Шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилиши белгилаб қўйилган, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.

Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.

 

 

26
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятидаги миллий маданий марказлар учун ўқув семинари ташкил

Жорий йилнинг 26 июль куни Хоразм вилоят Урганч шаҳридаги “Дўстлик ва ННТлар уйи”да Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари, Олий Мажлис ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятларининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятларида фаолият олиб бораётган Миллий маданий марказлари учун ўқув семинар ташкил қилинди. Ўқув семинарда Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳокимликларининг Диний ва жамоат бирлашмалари билан ишлаш бўйича ҳоким ўринбосари, котибият мудирлари, Қорақалпоғистон Республикаси
(6 нафари МММ раиси), Бухоро вилоятидан (11 нафар МММ раиси) ва Хоразм вилояти (4 нафар МММ раиси) ларида фолият олиб бораётган Миллий маданий марказлар раислари ҳамда Хоразм вилоятидаги жамоат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари жами 95 нафар иштирокчи қатнашди. Ўқув семинарни Хоразм вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Умурзақов Маҳмуджон Рахимович очиб берди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг Маънавият ва маърифат масалалари бўлими бошлиғи Хусенов Адхамжон Мусожонович семинар иштирокчилари билан сохага доир масалалар юзасидан ўз таклифларини билдириб ўтди. Хоразм вилояти Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Т.Алламов “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид қонунчилик” тўғрисида семинар иштирокчиларига тушунтириш бериб ўтди. Олий Мажлис ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятларининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди вилоят координатори Машарипова Рашида Рузимовна “Миллий маданий марказларига мўлжалланган давлат грантлари танловларида қатнашиш учун лойиҳалар ва дастурларни тайёрлаш” мавзусида маъруза билан иштирок этди. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро вилоятидан ташриф буюрган маҳаллий ҳокимлик органлари ва миллий маданий марказ фаоллари тадбир сўнгида Урганч шаҳрида ташкил қилинган “Дўстлик ва ННТлар уйи” билан таништирилди. Тадбир тафсилотлари маҳаллий телеканаллар томонидан тасвирга олинди.

26
Сайёр қабуллар давом этмоқда.

Жорий йилнинг 25 июль куни Янгиариқ туманининг чекка маҳалласи ҳисобланган “Шихбоғи” маҳалласида Хоразм вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Қ.Машарипов томонидан фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди. Ўтказилган сайёр қабулда 4-сектор раҳбари Хоразм вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ва 70 нафарга якин фуқаролар иштирок этди. Сайёр қабулда фуқаролардан келиб тушган 20 та мурожаатлар жойида ҳал этилиб, 6 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқишлик учун Янгиариқ туман тумани адлия бўлими иш юритувига қабул қилинди.

23
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “ишонч телефони”га қилинаётган мурожаати ижобий ҳал этилмоқда.

Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан Янгибозор тумани “Ширинлар” маҳалласида яшовчи фуқаро Р.Жуманиёзовнинг моддий ёрдам олишда амалий ёрдам беришни сўраб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “ишонч телефони”га қилган мурожаати кўриб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида, Вилоят адлия бошқармаси ва бу соҳага масъул бошқа идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда фуқаро Р.Жуманиёзовнинг оилавий аҳволи жойига чиқиб ўрганилиб, вилоят адлия бошқармасининг таклифи билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
30 мартдаги 165-сон Қарори билан тасдиқланган “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида фуқаро Р.Жуманиёзовнинг жорий йил 18 июлдаги аризасига мувофиқ, Янгибозор тумани, “Ширинлар” маҳалла фуқаролар йиғини қошидаги нафақа тайинлаш комиссиясининг 2019 йил 18 июлдаги қарори билан бир марталик моддий ёрдам пули тайинланди.