Оила мустахкам бўлишида тиббий кўрикнинг ахамияти

Дата: 22.09.2016    

Оила-мукаддас гўша. Таьбир жоиз бўлса, ватан ичра мўьжаз ватандир. Эркак ва аёлнинг бир бирига жуда юксак ишончи ва ҳурмати барқарор оилани мустаҳкам қўрғонга қиёсласа бўлади. Зотан, ана шундай оилада ҳаёт абадийлиги таьминланади, келажак авлод ҳақиқий тарбия ўчоғидан баҳраманд бўлади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, миллат ҳам шу қадар қудратли ва барқарор бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Оила кодексида ҳамда юздан зиёд қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларида оила манфаати, оналик ва болаликни ижтимоий ҳимоя қилиш устувор вазифа сифатида эътироф этилган.

Оила Кодекси, шунингдек, оила билан боғлиқ 50 га яқин қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20 га яқин фармон, қарор ва фармойишлари, Ҳукуматимизнинг 70 дан ортиқ қарор ва фармойишлари қабул қилинганлиги ҳам буни тасдиқлайди.

Мамлакатимизда ёш авлодни ижтимоий ҳимоя килиш уларни маънавий ва жисмоний жиҳатдан баркамол шахс этиб тарбиялаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган масаладир. Давлатимиз раҳбари 2016 йилни “Соғлом она ва бола” йили деб эълон килар экан: “Соғлом бола соғлом ва аҳил оиланинг меваси бўлиб, факатгина соғлом онадан соғлом бола туғилади. Асрлар давомида ўз тасдиғини топган бу ҳакикатни тушунтириб, изоҳлаб ўтиришнинг хожати йўқ деб ўйлайман” дея алоҳида таъкидлади.

Юртбошимизнинг ушбу сўзларида бола тарбиясида оиланинг ўрни бекиес эканлиги кайд этилиб бунда ота онанинг бола тарбияси учун, айникса, соғлом бола камолоти учун маъсулияти юкори эканлиги ифодаланган.

Қолаверса ушбу дастурда никоҳга кираётган шахсларнинг Никоҳдан олдин тўлик тиббий кўрикдан ўтишини таминлаш, бу борада тиббиёт ходимларининг маъсулиятини кучайтиришга хамда соғлом бола туғилиши учун ёш оналар парваришига эътибор каратиш лозимлиги такидланган. Албатта оила мустахкамлигини таъминлаш она ва бола саломатлигини химоялаш хакида гап кетганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 25 августдаги “Никоҳланувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳакида”ги қарори ҳамда давлатимиз рахбарининг 2014 йил 1 августдаги “2014-2015 йилларда Ўзбекистонда ахолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини мухофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги Қарори бу йуналишдаги ишларни янада юкори боскичга олиб чикишда мухим ахамият касб этаётганлигини таъкидлаш керак. Ушбу карорга асосан Никоҳланувчи шахслар тиббий кўрикдан тўлиқ ўтишлари шарт. Бинобарин тиббий кўрикнинг мақсади соғлом оилани шакллантиришга шарт шароитлар яратиш, ирсият билан боғлиқ тўғма касалликларга чалинган болаларнинг туғилишини олдини олишдан иборат. Тиббий кўрик Оила кодексига муофиқ амалга оширилади ва “Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида”, “Психиатрия ёрдами тўғрисида”, “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишининг (ОИВ) олдини олиш тўғрисида, “Ахолини сил касаллигидан мухофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари мазкур “Никоҳланувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиклаш ҳакида”ги қарор ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Никоҳланувчи шахслар юқоридаги низомнинг 1-иловасига мувофиқ хажмларда психик, наркологик, таносил касалликлар, сил касаллиги ва ОИТС юзасидан тиббий кўрикдан ўтадилар.Тиббий кўрикдан ўтиш муддати Никоҳланувчи шахслар тиббиёт муассасасига мурожаат қилган кундан бошлаб 2 хафтадан ошмаслиги керак. Никоҳланувчи ёшлар тиббий кўрикдан бепул ўтадилар, текширувлар яшаш жойидаги шифокорлар томонидан амалга оширилади. Тиббий кўрик натижасида касаллик аниқланса никоҳланувчи шахсларга муолажа ёки даволаш учун йўлланмалар берилади.

Тиббий кўрик ёшларга нима беради?

1. Ҳар бир йигит ва қиз ўз соғлиги тўғрисида маълумот олади.

2. Фарзанд кўришга моънелик қилувчи сабаблар бор йўқлигини билади.

3. Туғилажак фарзандлар соғлом бўлишига эришади.

4 Агар йигит ёки қизда ҳаёти учун хавфли касаллик аниқланса уни оила қурмасдан олдин даволашга киришилади, никоҳгача ёшлар ўз саломатликларини тиклаб кейин соғлом оила қуришлари таъминланади.

Тўғри, бу борада ҳали талай камчиликлар бор, чунки қайд қилинаётган Никоҳларнинг айримларида Никоҳланувчилар тиббий кўрикдан тўйдан кейин хомиладорлик пайтида ёки фарзанд кўргандан кейин ўтишмоқда. Менимча, бунга қайсидир маънода менталитетимиз ҳам сабаб бўлмоқда. Айрим номақбул урф-одатларимиздан ҳанузгача қутулолмаяпмиз. Мисол учун, келин-куёвнинг қонуний никоҳдан ўтиш масаласига эса айрим холларда эътибор берилмайди. Хоразм вилоятида ёш келин куёвлар бир бирлари билан танишиб улгурмасдан тўйлари ўтказилади, холбуки Никоҳни қайд қилиш бўйича ариза берилгандан кейин бир ойлик муддат ўтганидан сўнг Никоҳ қайд қилинади. Шунингдек Никоҳни қонуний қайд қилишга эътиборсизлик билан қараш холлари кам бўлсада учраб келмоқда, ёки биринчи Никоҳи бекор қилинмасдан қайтадан бошқа оила қуриб яшаб келаётган оилалар хам учрамоқда, натижада тиббий кўрикдан оила қургандан сўнг ўтказилмоқда.Буларнинг барчаси ҳуқуқий саводсизлик оқибатидир. Янгиариқ туман ФХДЁ бўлими томонидан 2015 йил давомида 57 та 2016 йил 1-ярим йили давомида 28 та тиббий кўрикни ахамияти юзасидан жойларда кенг тушунтириш тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. ФҲДЁ бўлими қошидаги “Оила дорилфунуни” томонидан ҳар ойда ўтказиладиган ўқув машғулотларида, “Ёш оила қурувчилар” мактабларида коллеж талабалари билан ўтказиладиган ўқув семинарлар, маърифий тадбирлар аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва маънавиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Юқорида назарда тутилган салбий ҳолатларни келиб чиқишини олдини олиш мақсадида хотин-қизлар қўмиталари, фуқаролари йиғинлари вакиллари, соғлиқни сақлаш ходимлари ва мутасадди ташкилотлар билан жойларда никоҳланувчиларнинг ота-оналари ва қариндош уруғлари томонидан ортиқча сарф харажатларга йўл қўймаслик мақсадида тиббий кўрик натижаасидан сўнг тўй кунини белгилаш (мазкур холатда келин куёвни даволаш чоралари белгиланган бўлса, даволаниш жараёни муддатига қараб никоҳни қайд этиш ва тўй маросимини белгилаш) мақсадга мувофиқдир.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, жамиятнинг асосий таянчи ҳисобланган оилани мустаҳкам бўлиши учун мунтазам равишда мутасадди ташкилотлар ўзаро ҳамкорликда ҳаракат қилиши кутилган натижаларни беради.

Р.Панаева, Янгиариқ туман ФХДЁ бўлими мудири