Оила мустаҳкамлиги – жамият мустаҳкамлигини таъминлайди

Дата: 21.07.2015    

“Қайси йилга қандай ном беришдан қатъий назар бу оила ёки аёллар  масаласи бўладими, соғлом авлод тарбияси, маҳаллаларимизни обод қилиш ёки қарияларни қадрлаш бўладими, оналик ва болаликни муҳофаза этиш ёки жамиятимизда мехр руҳини кучайтириш бўладими – буларнинг барчасини бирлаштирадиган умумий бир мезон бор. У ҳам бўлса инсон, унинг ҳаёти, орзу ниятлари, дарду ташвишларини эътиборимиз марказига қўйиб, одамларнинг оғирини енгил қилишга қаратилган интилишларимиз мисолида яққол намоён бўлмоқда.

Ислом Каримов

Оилани муқаддас билиш ва унинг мустаҳкамлиги учун курашиш халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Президентимиз таъбири билан айтганда, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган маънавият қўрғони бўлмиш оилани мустаҳкамлаш бугунги кунда барчамизнинг найинки асосий вазифамиз, балки инсоний бурчимиз ҳам хисобланади. Шу боис мамлакатимизда барча ҳайрли ишлар аввало оилаларни мустахкамлаш ва ёш авлоднинг ёруғ келажагини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Зеро оила соғлом экан, жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан мамлакат барқарордир.

Конститутциямизнинг 14-бобида оила жамиятнинг асосий бўғини эканлиги, жамият ва давлат муҳофазасида бўлиши қатъий белгиланиб қўйилган.

Президентимиз томонидан 2013 йил 30 апрелда имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конун ҳам оила институтини мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, унга мувофиқ никоҳ ёшига амал қилмасликка қарши қатъий чоралар кучайтирилди. Чунки, соғлом фарзанд фақатгина соғлом ота-онадан туғилади. Бунда эса никоҳ ёши муҳим аҳамиятга эга. Шундай экан мазкур Қонуннинг моҳияти ҳам аслида юрт келажаги учун қайғуриш, баркамол авлодларни тарбиялашдек эзгу ғоя мужассам.

Шундан келиб чиқиб, эрта турмушнинг олдини олишда ҳамкор ташкилотларнинг янада ҳамжиҳатлиги муҳим ахамиятга эга. Хусусан 12 йиллик мажбурий таълим моҳиятини чуқур тарғиб этиш ҳам фарзандлар онгида муайян кўникмалар хосил қилади. Чунки коллежни битирган йигит ва қиз нафакат жисмонан улғаяди, балки бирор хунар эгасига айланиб келажаги учун замин хозирлайди.

Халкимиз азал азалдан фарзандлар камолини, яхши кунларини соғиниб яшайди. Ўғил-қизларнинг тўйини кўриш ҳар бир ота–она учун олий бахт.

Аммо бу борада белгиланган ҳуқуқий нормаларга амал қилмаслик ҳам ҳуқуқий, тиббий жихатдан нохуш ҳолатларни келтириб чиқаради.

Қонунга мувофиқ никоҳ муносабатларига киришишда белгиланган ёш цензига амал қилмаслик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Эндиликда никоҳ ёшга етмаган шахс билан оила қурганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш бароваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солинади.

Никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга оширганлик учун эндиликда жавобгарлик тайин.

Бу холат энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Биз ФҲДЁ ходимларининг фаолияти ҳам оилалар ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ. Чунки оила деб аталмиш муқаддас қўрғоннинг барпо этилиши, фарзандлар туғилиши, уларнинг камолга етиб, яъна бир янги оиланинг вужудга келиши каби жараёнларни расмийлаштириш биз учун ҳам шараф, ҳам маъсулият.

“Никоҳ гувоҳнома”си, “Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома”, сини ёзиб, одамлар қўлига тутқазаётганимизда улардаги ҳаяжон беихтиёр бизга кўчади.

Оила қуриш арафасидаги ёшларларни янги ҳаётга тайёрлаш, турмуши мустаҳкам бўлишини таъминлаш бизга алоҳида маъсулият юклайди. Ўтказаётган тадбирларимизда ёш йигит-қизлар оиланинг ҳуқуқ ва манфаатларига доир қонунлар билан яқиндан таништирилади.

Жамиятни соғломлаштириш учун аввало оилада соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш лозим. Шу боис ўсмирларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, соғлом оилани шакллантириш, яқин ва вояга етмаганлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш борасида доимий равишда тушунтириш ишлари олиб борилмокда. Зеро, оила соғломлиги, мустаҳкамлиги, фаровонлиги жамият барқарорлигини муҳим омилидир.

Р.Панаева, Янгиариқ туман ФҲДЁ бўлими мудираси