Дата: 26.05.2015
Маълумки, кейинги йилларда қонун ҳужжатларининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тизими яратилганлиги, тадбиркорларга янги мажбуриятлар юклайдиган, жавобгарлик чораларини белгилайдиган қонун ҳужжатлари расман эълон қилинган кундан эътиборан камида уч ойдан кейин кучга кириш тартиби белгиланганлиги ҳам тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги имкониятларни янада кучайтирди.
Эндиликда ҳуқуқий экспертиза жараёнида ушбу талабларга қатъий риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, Президентимизнинг 2012 йил 10 апрелдаги “Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўқрисида”ги Фармони ижроси юзасидан вилоятдаги хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда имтиёз ва преференциялар билан боғлиқ савол ва таклифларни қамраб олган сўровлар ўтказиб борилмоқда.
Натижада хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда, электр энергиясидан фойдаланишда содир бўлаётган тез-тез узилишлар ҳудудда фаолият кўрсатаётган хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ривожлантириш ҳамда сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқаришига салбий таъсир кўрсатаётганлиги аниқланиб, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари раҳбарлари номига Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги “Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори талабларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш юзасидан 6 та огоҳнома киритилди.
Шунингдек, 29 та назорат қилувчи орган фаолиятида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тартибга солиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш бўйича қонун ҳужжатларига риоя этилиши аҳволи юзасидан, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширишлар ўтказилишининг қонунийлиги устидан назорат ва мониторинг тадбирлари ўтказилди.
Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 6 майда рўйхатдан ўтказилган “Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўҚрисида”ги Низомга мувофиқ ¤збекистон Республикасининг Давлат санитария-эпидемиология назорати ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлайдиган, истеъмолчиларни водопровод суви билан таъминлайдиган, оқова сувларни чиқариб ташлайдиган хўжалик юритувчи субъектларда намуналар танлаб олиш йўли билан сут ва сут маҳсулотлари, водопровод суви ва оқова сувларни ҳар ойда санитария-эпидемиология назоратини амалга ошириш учун шу органларнинг тегишли буйруқлари асос бўлиши белгиланган.
Яна бир мисол.
Ёки бўлмаса, мазкур қонуннинг 17-моддасида текшириш натижаларини далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштириб, унинг бир нусхасини текшириш тугаган куни текширилаётган хўжалик юритувчи субъектда қолдириш назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш чоҚида ўз ваколатлари доирасида бажариши шарт бўлган мажбуриятлардан бири сифатида кўрсатилган бўлса-да, Урганч шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорат марказининг Меҳнат гигиенаси бўлинмаси мудири Б.Зарипов ва овқатланиш гигиенаси бўлинмаси мудири Б.Ниязовлар томонидан 2014 йилнинг 14-19 апрель кунлари “Нилуфар Солиҳа” хусусий корхонаси фаолиятида ўтказилган текшириш натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатноманинг бир нусхаси шу куни корхонада қолдирилмасдан, ўрганиш кунига қадар текшириш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатлар йиҚма жилдида сақлаб келинган.
Лекин вилоят “Сувназорат” инспекцияси инспекторлари томонидан тадбикорлик субъектларига молиявий жарима қўллаш тўҚрисида қарорлар қабул қилишда ушбу талабларга риоя этилмаган.
Жумладан, “Сувназорат” инспекцияси инспектори Д.Ўакимов Шовот туманидаги “Омонбой-2001” фермер хўжалигида назорат функцияларини амалга ошириш давомида фермер хўжалиги раҳбари О.Ўразов режадан ташқари 6,2 гектар ер майдонига шоли экинини экиб, 16120 м3 сувни ноқонуний олганлигини аниқлаб, ушбу ҳолат бўйича далолатнома ва 309,8 минг сўм миқдорда иқтисодий жаримага тортилиши ҳақида тўловнома расмийлаштирган.
Лекин фермер хўжалиги раҳбари О.Ўразов ушбу расмийлаштирилган ҳужжатларни имзолашдан ва жарима санкцияларини ихтиёрий равишда тўлашдан бош тортган. Инспектор Д.Ўакимов 2014 йил 14 август куни О.Ўразовга 309,8 минг сўм миқдорда молиявий жазо қўллаш тўғрисида ноқонуний қарор қабул қилган.
Худди шундай, тадбиркорлик субъектлари бўлган фермер хўжаликлари раҳбарларига нисбатан, улар айбига иқрор бўлмаган ва жарима санкцияларини ихтиёрий равишда тўламаган ҳолатларда ҳам молиявий жазо қўллаш тўҚрисида ноқонуний қарорлар қабул қилиш жами 27 та ҳолатда аниқланган.
Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан идора ва ташкилот раҳбарлари номига 25 та тақдимнома киритилиши натижасида 10 та ҳужжат бекор қилинди ва кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланди, 13 нафар масъул ходимнинг интизомий жавобгарлик масаласи ҳал этилди, 17 нафар мансабдор шахс қонунбузилишга йўл қўймаслик хусусида расман огоҳлантирилди.
Вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида тадбиркорликка оид қонун ҳужжатлари инвентаризация қилиниб, уларнинг ижроси юзасидан жойларда ўтказилган ўрганишлардан келиб чиққан ҳолда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда суд органларининг ролини ошириш, уларнинг хўжалик ва молиявий фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари мансабдор шахсларининг масъулиятини кучайтириш бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган 14 та таклиф ишлаб чиқилиб, Адлия вазирилигига тақдим этилди.
Булардан ташқари, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектларининг турли мазмундаги 40 та мурожаати кўриб чиқилиб, тегишлича ҳал этилди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб келгусида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш борасида қуйидаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратилиши зарур:
биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2014 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига баҚишлаб ўтказилган Вазирлар Маҳкамаси мажлисида белгилаб берилган устувор вазифалар ҳамда жорий йил 15 майда қабул қилинган “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўҚрисида”ги Фармонидан келиб чиққан ҳолда хусусий мулк ва хусусий тадбиркорлик соҳасига тўлиқ эркинлик бериш, бу йўлда Қов бўлиб турган барча тўсиқ ва чекловларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш мақсадида тадбиркорлик субъектлари ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиётини кучайтириш;
тўртинчидан, жойларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашувларни тезкорлик билан аниқлаш ва уни бартараф этиш ҳамда тадбиркорлик субъектларига янада қулайлик яратиш мақсадида Текширишларни рўйхатга олиш китобига қайд этишнинг онлайн-электрон тизими кенг жорий этилишини таъминлаш;
бешинчидан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишининг кафолатларини янада кучайтириш, айниқса, бу борада суд органлари ролини ошириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятига ноқонуний аралашуви учун жавобгарликни кучайтириш мақсадида қонунчиликни янада такомиллаштириш лозим.
Юқорида қайд этилган салбий ҳолатларга чек қўйиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш масалалари нафақат адлия органлари, балки барча давлат ва назорат қилувчи органларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларига боҚлиқ бўлиб, бу борада ҳамкорликни янада кучайтириш лозим, деб ҳисоблаймиз.
И.Сабиров, Хоразм вилоят адлия бошқармаси бошлиғи