Мустақиллик – улкан ютуқлар калити

Ўзбекситон Республикаси 1991 йилнинг 31 август куни ўз мустақиллигига эришди ва 1-сентябр Ўзбекситон Республикасининг мустақиллик куни деб эълон қилинди. Мамлакатимиз мустақиллиги ўз ўзидан собиқ иттифоқ хукуматининг тўнтарилиши билан пайдо бўлди деганлар қаттиқ янглишадилар. Мамлакатимизнинг эркин ва мустақил давлат бўлиши учун қанчадан қанча бобо калонларимиз ўз жонларини фидо қилдилар, колаверса мустқиллигимизнинг энг асосий сабабчиси шубхасиз мухтарам президентимиз Ислом Абдуганиевич Каримовдир.

Мамлакатимизнинг тарихан қиска даврда ўзини боқишга қурби етмаган ночор ўлкадан ўз кучи ва салохиятига таянган, сархадларини, ўзининг тинч ва осуда хаётини химоялашга қодир бўлган, бугун изчил ва барқарор суъратлар билан ривожланиб бораётган замонавий, мустақил, суверен давлатга айлангани барчамизга ғурур ва ифтихор бағишламоқда ва аксарият халқаро кузатувчиларнинг хавасини тортмоқда.

Ўзбекситон Республикаси мустақилликдан кейинги илк йилларданоқ халкаро ташкилотлар ва бирлашмалар олдида ўз нуфузига эга бўлди ва дунёдаги барча давлатлар томонидан мустақил давлат сифатида тан олинди. Мамлакатимизнинг 1992 йил 2 март куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлиши мамлакатимизнинг жахон саҳнасида ўзининг мустаҳкам сиёсий ўрнига эга эканлигини кўрсатди. 1993 йил 29 ноябрда Юнесконинг Париждаги қароргохида Ўзбекситоннинг Юнескога аъзоликка кўйиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекситон давлат мустақиллигини қўлга киритиши натижасида улкан иқтисодий ижтимоий тараққиётининг моддий ва маънавий янгиланишнинг кенг истиқболари очилди ва ота боболаримиздан қолган миллий ананаларимиз ва қадриятларимиз яъна қайта тикланди.

Мустақил ватанимизнинг мустақил фуқаролари демакратиянинг ахамиятини хис қилган холда миллий истиклол гояси, теран фикр, миллий мафкура тушунчаларини англаб етдилар. Ўзбекситон Республикаси фуқароларимиз эъзозлайдиган давлат рамзларига: Давлат байроғи, Давлат герби ва Давлат мадхиясига эга бўлди ва биз хозирги ва келажак ёшларини ана шу давлат рамзларини хурмат килиш, эъзозлаш рухида тарбияламоқлигимиз даркор.

Истиклол онларида давлатимизнинг ички ва ташқи салохияти кучайди. Россия, Америка Қўшма Штатлари, Европа ва Осиё мамлакатларидан ташқи инвестиция жалб қилиниб давлатимизни ички ва ташқи иктисодий негизлари кучайтирилди ва хукуматимиз ташаббуси билан турли хилдаги узоқ ва қисқа муддатли кредитларни бериш йўлга қўйилди. Давлатимизнинг иқтисодий салохиятига катта хисса қўшиб келаётган «Тадбиркорларимиз»нинг кўкрагига қуёш нурлари тегди десак муболаға бўлмайди. Сабаби хозирги кундагидек имкониятлар кўламини тадбиркорлик субъектлари шу кунгача кўрган эмас. Тадбиркор бўлиш ниятида бўлган киши ўз режа ва истиқболли фикирларини билдирса ва шижоатли ҳаракат қилса бас, хукуматимиз томонидан барча имкониятлар яратилган. Ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ва бошқа давлат ташкилотларининг “Ишонч телефонлари” ташкил этилгани, мурожаатлар учун интерактив давлат хизматлари парталининг шакиллантирилиши, ҳамда 2016 йилнинг 1 январидан барча худудларда тадбиркорлар учун “Ягона дарча” хизматининг ташкил этилгани юқорида қайд этилган фикрларимизнинг яққол исботидир. Мамлакатимизда, шунингдек, бунёдкорлик ва қурилиш ишлари ҳам жадал суъратларда олиб борилаётир. Жумладан барча вилоятларимизнинг чекка худудларидаги қишлоқларида давлатимиз рахбарининг ташаббускорлиги асосида замонавий талабларга жавоб берадиган қишлоқ наъмунали турар жойлари барпо этилмоқда, шунингдек шаҳарларда кўп қаватли кўркам, мустахкам, замонавий архитектурага асосланган хонадонлар барпо этилмоқда. Шунингдек завод ва бошқа ишлаб чикариш корхоналари фаолияти йўлга қўйилмоқда. Бунга яққол мисол қилиб Хоразм вилоятининг Питнак шахрида яқинда қуриб ишга туширилган GM «UZBEKISTAN AUTO» автомабил ишлаб чиқариш заводини яққол мисол қилсак бўлади. Ушбу заводнинг очилиши шарофати билан вилоятимизнинг жуда кўп қисми иш ўрни билан таъминланди.

Чуқур қониқиш билан қайд этиш лозимки, ўтган чорак аср нотариат идоралари фаолиятининг жаҳон андозалари ва демократик тартиб-тамойиллар асосида равноқ топиши давригина бўлиб қолмай, намунали фаолият учун ҳамма шарт-шароитларнинг ҳам муҳайё этилиши айёми сифатида тарих саҳифаларидан жой олди.

Адлия вазирлигининг моддий-техник баъзасини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган дастурларга асосан ажратилган маблағлар эвазига мавжуд нотариал идоралар учун жами 5 та, яъни Хива, Янгибозор, Янгиариқ, Хонқа туманлари ва Урганч шаҳрида янги замонавий бино қуриб ишга туширилди. Айни кезларда Шовот, Қўшкўпир, Урганч, Гурлан, Боғот, Хазорасп туманларида янгидан 6 та биноларни қуриш ишлари жадал давом эттирилаяпти. Ушбу яратувчиликлар учун Республика Адлия вазирлиги қошидаги бюджетдан ташқари жамғарма ҳисобидан 8 миллиард 673 миллион сўм маблағ молиялаштирилган. Ҳозирга келиб, вилоятдаги нотариал идоралар фаолият кўрсатаётган биноларнинг деярли барчасини янгидан қурилган ва қуриб ишга туширилаётган, айни пайтда ишловчи ходимлар учун ҳам, фуқаролар учун ҳам барча қулайликлар яратилган, замонавий тарзда жиҳозланган умри боқий иморатлар ташкил этаяпти.

Истиқлол йилларида соғлиқни сақлаш сохасида ҳам кўпгина ислохотлар амалга оширилиб, чекка худудларда ҳам қишлоқ врачлик пунктлари ишга туширилиб тиббиёт ходимлари ҳалқимизга беғараз хизмат қилиб келмоқдалар. 2016 йилнинг Президентимиз томонидан “Соғлом она ва бола” йили деб эълон қилингани ва “Соғлом она ва бола” йили давлат дастурининг қабул килингани давлатимизда аёлларимиз ва фарзандларимиз соғлиғига, келажагига бўлган эътиборнинг бир белгисидир. Чунончи “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур” деб бежизга айтилмаган. Юқоридаги ютуқларимиз ва эришган натижаларимиздан барча юртдошларимиз ўзларида фахр ва ифтихор туйғусини хис этиб юришлари шубхасиздир.

Р.А.Таджиев, Урганч шаҳар 4-сон ДНИ нотариуси


Рўйҳатга қайтиш