Yangiliklar
Адлия вазирлиги томонидан навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди. Вазирлик ҳузуридаги суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаментида ўтказилган тадбир “Суд департаментининг фаолияти, тизимда замонавий ахборот-технологияларининг тадбиқ қилиниши ҳамда келгусида амалга ошириладиган вазифалар” мавзусига бағишланди.
“Самарқанд дарвоза” савдо мажмуасида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш, аҳоли ва ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ташаббуси биланўтказиладиган ҳуқуқий-тарғибот ойлиги доирасида “Менинг овозим — Ватаним келажаги” мавзусидаги тарғибот акцияси ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказининг анжуманлар залида Адлия вазирлигининг ташаббуси билан ўтказилаетган ҳуқуқий саводхонлик ойлиги доирасида Тошкент юридик коллежи ҳамда Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей ўқувчилари ўртасида “Ўзбекистон учун овоз бераман” мавзусидаги викторина тадбири ташкил этилди.
Боғот ва Янгибозор туманларида истиқомат қилувчи фуқаролар ҳамда фаолият кўрсатиб келаётган тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар диққатига!
Хоразм вилоят адлия бошқармасида бошқарманинг 2016 йилнинг ўтган 9 ойи давомидаги фаолияти сарҳисобига бағишланган кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.
Маълумки бугунЖорий йилнинг 4 декабрида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик ишлари қизғин тарзда олиб борилмоқда. Айниқса бу борада аҳолининг сайловда онгли равишда ва фаол қатнашишларини таъминлаш, уларнинг сиёсий маданиятини, айниқса сайлов маданиятини ошириш мақсадида кенг кўламли тарғибот ва тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги 366-сон “Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлари ҳокимларининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича буйруқ қабул қилинди.
2016 йил 3 ноябрь куни соат 15:00 да Хоразм вилоят адлия бошқармасининг навбатдаги кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтади.
Тошкент давлат юридик университетида “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришнинг назарий ва амалий масалалари” мавзусида республика илмий-амалий конференсияси ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан республика давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимлари учун “Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг янги босқичи – инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг мустаҳкам кафолати” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.