Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

05
Интеллектуал мулк ҳимояси – муваффақият калити.

 

Жорий йилнинг 5 июль куни Хоразм вилоят Юридик коллежида вилоят адлия бошқармаси томонидан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ходимлари билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк мухофаза”си мавзусида, шунингдек, “Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк ҳуқуқларини таъминлаш” мавзуларида семинар бўлиб ўтди.

Мазкур ўқув семинарда туман (шаҳар) адлия бўлимлари, вилоятдаги Давлат хизматлари марказлари директорлари, тадбиркорлик субъектлари вакиллари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, иштирокчилар томонидан соҳа фаолияти бўйича берилган саволларга мутахассислар томонидан белгиланган тартибда жавоблар берилди.

04
Маҳаллий давлат хокимияти органлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари рўйхати

Реестрга
киритиш
санаси

Ҳужжат тури

Қабул қилган
орган(лар)

Ҳужжат номи

Қабул қилиш
рақами ва
санаси

Яратган вақт

Яратган ходим

39

20.04.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Вилоят хокимининг Урганч шаҳари худудидаги каттиқ майиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ хизматлар учун тўлов тарифларини белгилаш тўғрисида

№185
18.04.2019

26.04.2019 19:08:53

Юридик хизмат

38

13.04.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Қўшкўпир туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни машина тракторлари,устохоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

№2809
12.04.2019

26.04.2019 19:04:54

Юридик хизмат

37

06.04.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Хоразм вилоятида ичимлик суви таъминоти ва конализатция хизматлари тарифларига махсус устама хақ тўлаш миқдорини белгилаш тўғрисида

№174
05.04.2019

26.04.2019 19:03:04

Юридик хизмат

36

05.04.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Хонқа туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни машина тракторлари,устохоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

№1486
03.04.2019

26.04.2019 19:00:10

Юридик хизмат

35

18.03.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундирилиб олинадиган бир марталик йиғимлар ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати ва миқдорларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида

№143
18.03.2019

26.04.2019 18:57:57

Юридик хизмат

34

18.03.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Вилоят худудидаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифларини белгилаш тўғрисида

№146
16.03.2019

26.04.2019 18:54:33

Юридик хизмат

33

18.03.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Қўшкўпир туманидаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

№18558
16.03.2019

26.04.2019 18:52:03

Юридик хизмат

32

09.03.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Боғот туманидаги автомобиль йўлида харакат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгисини ўрнатиш тўғрисида

№1096
11.03.2019

26.04.2019 18:50:35

Юридик хизмат

31

11.03.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Боғот туманидаги автомобиль йўлида харакат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгисини ўрнатиш тўғрисида

№1095
11.03.2019

26.04.2019 18:50:00

Юридик хизмат

30

11.03.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Боғот туманидаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

№1097
09.03.2019

26.04.2019 18:45:36

Юридик хизмат

29

04.03.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Янгибозор туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни машина тракторлари,устохоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

№2214
01.03.2019

26.04.2019 18:43:51

Юридик хизмат

28

01.03.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Хива шаҳридаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

№650
04.03.2019

26.04.2019 18:42:13

Юридик хизмат

27

04.03.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Гурлан туманидаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

№1636
04.03.2019

26.04.2019 18:40:35

Юридик хизмат

26

04.03.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Хонқа туманидаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

№1202
01.03.2019

26.04.2019 18:39:23

Юридик хизмат

25

04.03.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Янгибозор туманидаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

№2213
01.03.2019

26.04.2019 18:36:28

Юридик хизмат

24

02.03.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Хазорасп туманидаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

№1485
28.02.2019

26.04.2019 18:34:45

Юридик хизмат

23

02.03.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Янгиариқ туманидаги транспорт воситаларини мажбурий техникдан ўтказиш тўғрисида

№1611
28.02.2019

26.04.2019 18:31:28

Юридик хизмат

22

02.03.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Хива туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни машина тракторлари,устохоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

№1467
28.02.2019

26.04.2019 18:26:13

Юридик хизмат

21

01.03.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Хива туманидаги траспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

№1466
28.02.2019

26.04.2019 18:18:57

Юридик хизмат

20

28.02.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Қўшкўпир тумани худудидаги мактаблар олдига автомобиль йўлларида харакат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисида

№1473
26.02.2019

26.04.2019 18:13:51

Юридик хизмат

19

20.02.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Янгибозор туманидаги ахоли пункитинг номини қайта номлаш тўғрисида

№2
18.02.2019

26.04.2019 18:11:17

Юридик хизмат

18

20.02.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Урганч туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни машина тракторлари,устохоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

№1281
18.02.2019

26.04.2019 18:09:18

Юридик хизмат

17

18.02.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Урганч туманидаги траспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

№1279
18.02.2019

26.04.2019 18:07:14

Юридик хизмат

16

18.02.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Урганч шаҳридаги траспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

№229к
15.02.2019

26.04.2019 18:05:20

Юридик хизмат

15

08.02.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Гурлан туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни машина тракторлари,устохоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

№1122
06.02.2019

26.04.2019 17:59:48

Юридик хизмат

14

06.02.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Янгиариқ туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни машина тракторлари,устохоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

№787
04.02.2019

26.04.2019 17:58:12

Юридик хизмат

13

04.02.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Боғот туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни машина тракторлари,устохоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

№448
02.02.2019

26.04.2019 17:54:46

Юридик хизмат

12

01.02.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Хазорасп туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни машина тракторлари,устохоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

№615
31.01.2019

26.04.2019 17:52:33

Юридик хизмат

11

28.01.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Шовот туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни машина тракторлари,устохоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

№900
30.01.2019

26.04.2019 17:50:32

Юридик хизмат

10

28.01.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Шовот туманидаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

№901
30.01.2019

26.04.2019 17:45:42

Юридик хизмат

9

30.01.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Янгибозор туман халқ депутатлари кенгашининг маҳаллаларининг чегараларини белгилаш тўғрисида

№2
28.01.2019

26.04.2019 17:41:04

Юридик хизмат

8

21.01.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Шовот тумани маҳаллий бюжетининг 2019 йилги асосий параметрлари тўғрисида

№53-196
18.01.2019

26.04.2019 17:35:32

Юридик хизмат

7

14.01.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Шовот тумани маҳаллий бюжетининг 2019 йилги асосий параметрлари тўғрисида

101
11.01.2019

26.04.2019 17:34:19

Юридик хизмат

6

04.01.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Хоразм вилоятининг 2019 йилдаги асосий миқроиқтисодий кўрсаткичлари прагнози ва маҳаллий бюджетнинг параметирлари хамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида

№792
30.12.2018

26.04.2019 17:29:33

Юридик хизмат

5

04.01.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Урганч шаҳар А.Боҳодирхон кўчасида йўл транспорт ходисалари ва тирбандликларни бартараф қилиш мақсадида Урганч шаҳар хокимлиги биноси олдига 3.27"тўхташ тақиқланади йўл белгисини ўрнатиш тўғрисида"

3164
30.12.2018

26.04.2019 16:48:21

Юридик хизмат

4

04.01.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Хоразм вилоятидаги давлат кўчмас мулкдан фойдаланганлик учун 2019 йилда қўлланиладиган ижара тўловларининг энг кам ставкалари хақи

№791к
28.12.2018

26.04.2019 16:42:36

Юридик хизмат

3

04.01.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Қўшкўпир тумандаги маъмурий худудий бирлиги мавжуд 50 та фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларининг чегараларини белгилаш ва хариталарини тузишда бажарилган ишлар ва чегараларини белгилаш тақсимотини иловага мувофиқ тасдиқлаш тўғрисида

51-161
27.12.2018

26.04.2019 15:34:42

Юридик хизмат

2

04.01.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Қўшкўпир тумани маҳаллий бюджетининг 2019 йилги асосий параметирлари тўғрисида

№51-148
27.12.2018

26.04.2019 11:50:57

Юридик хизмат

1

04.01.2019

Қарор

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг 2019 йил асосий параметирлари тўғрисида

№40-170
26.12.2018

26.04.2019 11:33:07

Юридик хизмат

 

01
“ОЙНИНГ ЭНГ ЯХШИ ХОДИМИ”

 

 

 

                Хоразм вилояти адлия бошқармасида 2019 йил июнь ойи якуни бўйича амалга оширилган ишлар таҳлилига асосан ойнинг энг яхши ходими аниқланди. Унга асосан Хоразм вилояти адлия бошқармаси
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи Назаров Ихтияр Бахтиярович “Ойнинг энг яхши ходими” дея эътироф этилди.

        Шу муносабат билан Хоразм вилояти адлия бошқармаси жамоаси Назаров Ихтияр Бахтияровичнинг келгуси фаолиятига омад тилаган ҳолда унинг бошқарма фаолиятига қўшиб келаётган ҳиссаси учун чуқур миннаддорчилик билдиради.

 

26
27 июнь – Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни.

Матбуот ва оммавий ахборот воситаларининг давлатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни тарғиб этиш, демократик жамият қуриш, аҳолини Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги хизматларини эътироф қилган ҳолда “27 июнь – Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” этиб белгиланган.

Хоразм вилоят адлия бошқармаси ушбу сана муносабати билан доимий равишда матбуот ва оммавий ахборот воситалари вакилларини табриклаб бориш бўйича байрам тадбирлари, шунингдек, уларни ҳуқуқий билимларини янада ошириш мақсадида семинар ва давра суҳбатлари ўтказилишини йўлга қўйиб келмоқда.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 26 июнь куни Хоразм вилоят адлия бошқармасида жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда фаол иштирок этиб келаётган оммавий ахборот воситалари ходимларига бошқарманинг фаҳрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

 

 

25
Ҳарбий хизматчилар эътиборда.

Жорий йилнинг 24 июнь куни Шовот туман адлия бўлими томонидан “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлими билан ҳамкорликда Шовот туманидаги 49093-сонли ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар учун ўқув семинари ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмуни ва моҳияти таништирилиб, ҳарбий хизматчилар учун “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ходимлари томонидан психологик тренинг ўтказилиб, фаол қатнашган харбийларга марказ томонидан тайёрланган махсус китоблар совға қилинди.

19
Иқтидорли ёшлар – келажак пойдевори.

Жорий йилнинг 19 июнь куни Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4306-сон Қарори мазмун-моҳияти ва аҳамиятини таълим муассасалари ходимлари ва ёшларга тушунтириш ўқув семинари ўтказилди.

Тадбирда халқ таълими, умумий ўрта махсус касб-ҳунар таълими, мактаб ҳамда коллеж битирувчи ёшлар, шунингдек оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Қизғин мунозаралар ва фикр алмашиш руҳида ўтган тадбирда Қарор
ва унинг ижроси юзасидан берилган саволларга мутахасислар томонидан тўлиқ ва батафсил жавоблар берилди.

Тадбир тафсилотлари “Ўзбекистон 24” ҳамда маҳаллий телеканал томонидан тасвирга олинди.

 

 

19
Жорий йилнинг 17-18 июнь кунлари лойиҳа “Street law” (оддий ҳуқуқ) доирасида Хоразм вилоятида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги
ПФ-5618-сон Фармони билан жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясининг 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланган.

Мазкур “Йўл харитаси”нинг 20-бандида “Street law” (оддий ҳуқуқ) лойиҳасини кенг жорий қилиш бўйича бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган бўлиб, жорий йилнинг 17-18 июнь кунлари лойиҳа доирасида Хоразм вилоят адлия бошқармаси ходимлари, ички ишлар органлари ходимлари ҳамда Хоразм вилоят Юридик коллежи талабаридан иборат кўнгиллилар гуруҳи томонидан аҳоли гавжум жойларда, жумладан, бозорларда, савдо комплексларда, чораҳаларда ҳамда олий таълим муассасаларида аҳоли ўртасида учрашувлар ўтказилди.

Мазкур лойиҳа давомида ёшлар томонидан аҳоли, айниқса ёшлар ўз тенгдошларига “Тамаки ва алкоголь соғлиқ учун зарар”, “Йўл қоидаси – умр фойдаси”, “Ҳурматли харидор унутманг! Ҳар бир харид учун квитанция ёки чек берилиши лозим!” каби 1000 дан зиёд турли хил мавзулар доирасида тайёрланган флаер ва буклетлар ва бошқа турдаги тарқатма материаллар тарқатилиб, ҳуқуқий тушунчалар бердилар.

Тадбир тафсилотлари бошқарманинг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштирилди.

14
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда Юридик хизмат ходимларининг ўрни ва роли

Жорий йилнинг 14 июнь куни Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сон Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини вилоятда фаолият юритаётган юридик хизмат ходимларига тушунтириш юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Шунингдек, давра суҳбати давомида вилоят адлия бошқармаси томонидан ўтказилган “Энг яхши юридик хизмат ходими” кўрик танлови ғолиби Урганч Давлат Университети бош юрисконсульти Шокир Атаев махсус диплом билан тақдирланди.

Шу билан бирга вилоятда фаолият юритаётган 10 га яқин юридик хизмат ходимларига Адлия вазири буйруғи билан берилган махсус унвон мартаба даражалари тантанали равишда топширилди.

Тадбир тафсилотлари маҳаллий телеканал томонидан тасвирга олинди

14
Диққат Мегатанлов!

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Биз коррупцияга қаршимиз” номли мегатанлов эълон қилинди.

Танлов аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш йўлларини топиш мақсадида ташкил этилди. 

Танлов қуйидаги 4 та номинация бўйича ўтказилади:

1.   “Энг яхши журналистик материал учун”;

2.   “Энг яхши блогпост учун”;

3.   “Энг яхши карикатура учун”;

4.   “Энг яхши флаер, буклет, баннер учун”;

Танловда иштирок этиш истагини билдирган ҳар бир номзод ўз ижодий материалларини, номинация номини кўрсатган ҳолда, Ташкилий қўмитанинг Ишчи органига паспорт нусхаси ва резюмеси билан биргаликда топширади.

Адлия вазирлиги Марказий аппарати масъул ходимлари, Тошкент давлат юридик университети профессор ва ўқитувчилари, таниқли журналист ва блогерлар ҳамда бошқа мутахассислардан иборат танлов ҳайъати ғолибларни аниқлайди.

Танловнинг ҳар бир йўналиши бўйича 1, 2 ва 3-ўрин ғолиблари Ташкилий қўмита томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Танловга материаллар 1 августга қадар қабул қилинади.

Танлов учун материалларни қуйидаги манзилга юборилади:

Тошкент, Сайилгоҳ 5

x.klichev@adliya.uz

Батафсил маълумот: www.minjust.uz сайтида.

Мурожаат учун телефон: 71/233-75-97 

 

12
Интеллектуал мулк ҳуқуқларини мухофаза қилиш давр талаби.

Жорий йилнинг 11 июнь куни Хоразм вилоят ҳокимлигида вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Адлия вазирлиги Адлия вазирлиги хузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ходимлари билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк ҳуқуқларини мухофаза қилиш соҳасида бир қатор халқаро шарномаларга қўшилиши муносабати билан давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ва бошқа субъектларга юклатилган мажбуриятлар”, шунингдек “Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк ҳуқуқларини мухофаза қилиш соҳасида халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисидаги қонунларнинг мазмун ва моҳияти” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Шунингдек мазкур семинарда вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идораларнинг ҳудудий бошқармалари вакиллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида бўлиб ўтди.

Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, иштирокчилар томонидан соҳа фаолияти бўйича берилган саволларга мутахассислар томонидан белгиланган тартибда жавоблар берилди.

Тадбир тафсилотлар маҳаллий телеканаллар томонидан тасвирга олинди.