Yangiliklar
Вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаро Ш.Салаевнинг Хива шаҳрида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган бино ва иншоотлари 2018 йил 17 март куни бузиб ташланиб, бугунги кунга қадар етказилган зарар қопланмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Мурожаатни ўрганиш натижасида фуқаро Ш.Салаевга тегишли бўлган Хива шаҳри Қумясқа маҳалласи Элобод кўчасида жойлашган умумий ер майдони 210,0 квадрат метрдан иборат, икки қаватли ишлаб чиқариш цехи ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси Хива шаҳар ҳокимининг ноқонуний қарори асосида бузилиб, тадбиркорга 620,8 млн. сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди.
Вилоят адлия бошқармаси томонидан киритилган даъво ариза натижасида суднинг 2019 йил 10 октябрь кунги ҳал қилув қарори билан Хива шаҳар ҳокимлигига фуқаро Ш.Салаевга етказилган 620,8 млн. сўм зарарни тўлаш ҳамда 210,0 квадрат метрдан кам бўлмаган ҳажмда ер участкаси ажратиб бериш мажбурияти юкланиб, тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
“Худойшукур Аллаберган Заргар” хусусий корхонаси раҳбари Т.Аллабергановнинг АТ “Микрокредитбанк” Хоразм вилояти минтақавий филиали билан 2013 йил 15 апрель куни тузилган 009-сонли лизинг шартномаси бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлигига қарамасдан, қарздорлиги йўқлиги бўйича маълумотнома ва лизинг объекти бўлган бинога тегишли бошқа ҳужжатлар берилмаётганлигидан норози бўлиб Хоразм вилоят адлия бошқармаси ходимларининг шахсий қабулида қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Ўрганиш давомида, 2013 йил 15 апрель куни банк филиали ва хусусий корхона ўртасида савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини 502 395 450 сўмга сотиб олиш бўйича 009-сонли лизинг шартномаси расмийлаштирилганлиги ва мазкур лизинг шартномаси бўйича мажбуриятлар хусусий корхона томонидан 2018 йилнинг апрель ойи ҳолатига тўлиқ бажарилиб, лизинг суммаси ва унга ҳисобланган устамалар қопланганлиги аниқланди.
Мазкур лизинг шартномасининг 2.2.5-бандида лизинг хизмати бўйича “Лизинг олувчи” томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилиб, шартнома муддати тўлиқ тугаганда ёки “Лизинг олувчи” лизинг тўловлари муддатидан олдин тўлиқ сўндирилганида лизинг объекти “Лизинг олувчи”нинг тўла қонли мулкига айланиши белгиланган бўлсада, банк филиали томонидан 2019 йил октябрь ойигача лизинг суммасидан қарзи йўқлиги тўғрисида маълумотнома ва бошқа зарур ҳужжатлар берилмасдан келинган.
Вилоят адлия бошқармаси томонидан киритилган таъсир чора натижасида хусусий корхонага лизинг суммасидан қарзи йўқлиги тўғрисида маълумотнома ва бошқа зарур ҳужжатлар тақдим қилиниб, тадбиркорлик субъектининг муаммоси бартараф қилинди.
Жорий йилнинг 20 октябридан 20 ноябригача “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” деб эълон қилинган.
Шу муносабати билан Хива туман ҳамда Хива шаҳар адлия бўлимлари томонидан жорий йилнинг 31 октябрь кунини “Сайлов қонунчилиги тарғиботи куни” деб эълон қилинганлиги муносабати билан жойларда турли хил кўринишдаги тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Жумладан, мазкур тарғибот тадбирлари доирасида дастлаб, Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” мажмуасида “Сайлов ҳуқуқшуноси” номли флешмоб акцияси ўтказилиб, адлия органлари томонидан тайёрланган буклетлар фуқароларга тарқатилди.
Шунингдек, кейинги тарғибот тадбири Хива шаҳар ҳокимлиги биносида бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Хива туман ҳамда Хива шаҳрида фаолият юритаётган маҳалла фуқаролар йиғинлари, меҳнат жамоаси вакиллари ҳамда сиёсий партиялар вакиллари иштирокида бўлиб ўтди. Тадбир жараёнида адлия бўлими ходимлари томонидан “Сайлов кодексини тасдиқлаш” тўғрисидаги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти йиғилиш иштирокчиларига кўргазмали равишда тушунтирилди.
Бундан ташқари, адлия бўлими ходимлари томонидан маҳаллаларда уйма-уй юрган ҳолда сайлов қонунчилиги, шу жумладан сайловларда ҳар бир фуқаро бир овозга эга эканлиги, сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш очиқ ва ошкора амалга оширилиши фуқароларга тушунтирилди.
Ўтказилган “Сайлов қонунчилиги тарғиботи куни” эрталабдан кечқурунгача мазкур қонунчиликни мазмун-моҳияти юзасидан тушунтириш ишлари давом қилдирилди.
Хива тумани ҳамда Хива шаҳрида ўтказилган “Сайлов қонунчилиги тарғиботи куни” маҳаллий телеканалнинг “Сайлов адолат кўзгуси” номли махсус кўрсатуви орқали эфирга узатилди.
Жорий йилнинг 30 октябрь куни Урганч давлат Университетида вилоят адлия бошқармаси томонидан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ходимлари билан ҳамкорликда “Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Мазкур ўқув семинарда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг вилоятдаги ҳудудий бўлинмалари, тадбиркорлик субъектлари, олий таълим муассасалари, йирик саноат корхоналари ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, иштирокчилар томонидан соҳа фаолияти бўйича берилган саволларга мутахассислар томонидан белгиланган тартибда жавоблар берилди.
Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан Урганч туманида яшовчи фуқаро Н.Матсапаеванинг фарзандини икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа тайинланишида амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида, вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан Н.Матсапаеванинг фарзанди А.Алимов учун Урганч туманининг “Қумравот” маҳалла фуқаролар йиғинига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ қилган мурожаати “Қумравот” маҳалла фуқаролар йиғини қошидаги нафақа тайинлаш комиссияси томонидан кўриб чиқилиб,
2019 йилнинг 17 октябрдаги 10-сонли қарорига асосан жорий йилнинг 1 ноябрь кунидан 2020 йилнинг 31 октябрь кунига қадар нафақа пули тайинланди.
Жорий йилнинг 21 октябрь куни Хоразм вилоят адлия бошқармасида маҳаллий телеканалнинг “Ҳуқуқ ва бугун” номли махсус кўрсатуви орқали бошқарма бошлиғи Айбек Султанбанвич Машарипов томонидан бошқарма ва унинг тизимидаги муассасалар томонидан
2019 йилнинг 9 ойи давомида қилинган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида ҳисоботлар берилди. Шу билан бирга бошқарманинг масъул ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган чорагида қилинган ишлар ҳамда келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар тўғрисида ушбу кўрсатувга интервьюлар берилди.
Жорий йилнинг 24 октябрь куни Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши биносида Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан бир гуруҳ давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимларига аттестация гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.
Мазкур аттестация гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сонли қарори билан тасдиқланган “Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида тақдим этилди.
Жорий йилнинг 12 октябрь куни вилоят адлия бошқармасининг ташаббуси билан Аҳолининг ҳуқуқий онгини, ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган “Ҳуқуқий билимлар куни” флешмоби доирасида ҳуқуқий тарғибот ва маърифат тадбири ўтказилган эди.
“Ҳуқуқий билимлар куни” флешмоби доирасида ўтказилган ушбу тарғибот табиринининг мантиқий давоми жорий йилнинг 18 октябрь куни Урганч шаҳар ҳамда Урганч туман адлия бўлимлари томонидан ўтказилди.
Мазкур тадбир ёшлар иштирокида ташкил этилиб, бугунги кунда ёшларга яратилаётган имкониятлар ва имтиёзлари, шу билан бирга давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари бўйича малака мутахасислар томнидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тадбир жараёнида адлия органлари томонидан тайёрланган буклет ҳамда флаерлар иштирокчиларга тарқатилди.
| Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига келган норматив - ҳуқуқий ҳужжатлар | ||||||||||||
| Т.р | НҲҲни реестрга киритиш санаси | Ҳужжат тури | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган орган(лар) | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи | НҲҲни қабул қилиш санаси ва унинг рақами | НҲҲнинг кучга кирган санаси ва амал қилиш муддати | НҲҲни расмий (нашр нашр рақами, санаси) эълон қилиниши | НҲҲга ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ва ўз кучини йўқотганлиги тўғрисидаги маълумотлар | ҚТУК бўйича коди | Изоҳ | Яратган ходим | Яратилган вақт |
| 1 | 21.08.2019 | Қарор | Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, | Урганч-Хива-Урганч троллейбус йўналишида йўловчилар ва багаж ташиш хизматларининг чекланган тарифи тўғрисида |
№467 09.07.2019 |
01.08.2019 |
||||||
| 2 | 26.08.2019 | Қарор | Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, | Гурлан туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида |
№5781 17.08.2019 |
|
||||||
| 3 | 26.08.2019 | Қарор | Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, | Шовот туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида |
№7456 19.08.2019 |
|
||||||
| 4 | 26.08.2019 | Қарор | Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, | Урганч туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида |
;5009 19.08.2019 |
|
||||||
| 5 | 26.08.2019 | Қарор | Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, | Хива туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимига тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида |
№10561 19.08.2019 |
|
||||||
| 6 | 26.08.2019 | Қарор | Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, | Боғот туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш тўғрисида |
№5315 19.08.2019 |
|
||||||
| 7 | 26.08.2019 | Қарор | Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, | Хонқа туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида |
№3470 19.08.2019 |
|
||||||
| 8 | 26.08.2019 | Қарор | Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, | Урганч шаҳрида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида |
№1990 19.08.2019 |
|
||||||
| 9 | 26.08.2019 | Қарор | Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, | Кўшкўпир туманида мактаб ёшидаги болаларни ўқишга тўлиқ жалб этиш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларини маҳаллаларга бириктириш тўғрисида. |
№6800 19.08.2019 |
|
||||||
| 10 | 26.08.2019 | Қарор | Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, | Хазорасп туман умумтаълим ёшидаги болаларни мажбурий таълимга тўлиқ жалб этиш юзасидан тумандаги таълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида |
№9513 19.08.2019 |
|
||||||
| 11 | 26.08.2019 | Қарор | Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, | Янгиариқ туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида |
№6289 19.08.2019 |
|
||||||
| 12 | 26.08.2019 | Қарор | Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, | Янгибозор туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида |
№5915 19.08.2019 |
|
||||||
| 13 | 26.08.2019 | Қарор | Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, | Хива шахрида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан шаҳардаги умумтаълим муассасаларининг микрохудудларини белгилаш тўғрисида |
№4192 20.08.2019 |
|
||||||
| 14 | 15.10.2019 | Қарор | Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, | Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида |
№6993 07.09.2019 |
|
||||||
| 15 | 15.10.2019 | Қарор | Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, | 2020 йилда Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида |
№ 11144 18.09.2019 |
|
||||||
| 16 | 15.10.2019 | Қарор | Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, | Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2020 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида |
№ 6210 19.09.2019 |
|
||||||
| 17 | 15.10.2019 | Қарор | Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, | Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2020 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида |
№ 10039қ 20.09.2019 |
|
||||||
| 18 | 15.10.2019 | Қарор | Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, | 2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида |
№5777қ 23.09.2019 |
|
||||||
| 19 | 16.10.2019 | Қарор | Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, | Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида |
№ 2460қ 24.09.2019 |
|
||||||
| 20 | 16.10.2019 | Қарор | Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, | Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида |
№ 5876қ 24.09.2019 |
|
||||||
| 21 | 16.10.2019 | Қарор | Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, | Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида |
№ 6364 26.09.2019 |
|
||||||
| 22 | 16.10.2019 | Қарор | Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, | Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тўғрисида |
№ 4652 26.09.2019 |
|
||||||
| 23 | 16.10.2019 | Қарор | Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, | Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида |
№ 3745қ 26.09.2019 |
|
||||||
| 24 | 16.10.2019 | Қарор | Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, | Қўшкўпир тумани Шихмашхад қишлоғи ҳудудидаги 4Р158 автомобиль йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисида |
№ 7407қ 26.09.2019 |
|
||||||
| 25 | 16.10.2019 | Қарор | Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, | Қўшкўпир туманидаги аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва қайта номлаш тўғрисида |
№ 62-196 26.09.2019 |
|
||||||
| 26 | 16.10.2019 | Қарор | Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, | Туманнинг иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019 - 2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш тўғрисида |
№ 8068 27.09.2019 |
|
||||||
| 27 | 16.10.2019 | Қарор | Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, | 2020 йилда Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида |
№ 8069 27.09.2019 |
|
||||||
| 28 | 16.10.2019 | Қарор | Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, | 2020 йилда Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида |
№ 6725қ 30.09.2019 |
|
||||||
| 29 | 16.10.2019 | Қарор | Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, | Янгибозор туманидаги аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва қайта номлаш тўғрисида |
№ LXI-2 30.09.2019 |
|
||||||