Yangiliklar
Жорий йилнинг 7 август куни Ёшлар Иттифоқи Хоразм вилояи Кенгаши биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига қаратилган матбуот анжумани
бўлиб ўтди.
Матбуот анжумани вилоят адлия бошқармаси, Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси, идора ва ташкилотларнинг юридик хизмат ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида ташкил қилинди.
Давлат органлари ва мансабдор шахслар ҳокимият вакиллари ҳисобланади. Улар ўз вазифаларини давлат номидан амалга оширишади. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари давлат органлари томонидан қабул қилинган қарорларни давлатнинг қарори деб билишади ва унга ишонч билдиришади.
Демак, ҳар қандай маъмурий қарор давлатнинг айтган сўзи деб тушунилади. Инвестор ёки тадбиркор маъмурий ҳужжат асосида давлатга ишониб, ўз маблағларини маълум бир фаолият турига йўналтиради.
Бироқ, қонун ҳужжатларидаги айрим бўшлиқлар туфайли қатор муаммолар юзага келаётгани сир эмас. Маъмурий ҳужжатларнинг баъзи сабабларга кўра юқори турувчи орган томонидан ёки шу ҳужжатни қабул қилган органнинг ўзи томонидан бекор қилиниши, суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши каби ҳолатлар кузатилади. Бундай ҳолларда бекор қилинган маъмурий ҳужжатга ишониб ўз фаолиятини бошлаган тадбиркор ёки инвестор зарар кўриб қолар ва бу зарар қоплаб берилмас эди.
Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш амалиёти ҳам ачинарли аҳволда эди. Хусусан, жорий йилда адлия органлари томонидан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилишида қонун ҳужжатларига риоя этилиши аҳволи ўрганилганда, ўтган икки йил ичида республика бўйича 4 689 та турар ва 1 456 та нотурар жойлар бузилганлиги, ер участкаларини олиб қўйишда айрим ҳокимликлар томонидан қонунчилик талабларига риоя этилмагани аниқланди.
Жумладан, 688 та ҳолатда бузилган турар жой эгалари олдиндан ёзма равишда хабардор қилинмаган, 985 та ҳолатда хабардор қилиш муддатига риоя қилинмаган. Шу билан бирга, қонун ҳужжатларига зид равишда 100 та ҳолатда бузилган турар жойлар учун баҳоланмасдан компенсация тўланган ҳамда 391 та ҳолатда эса турар жойлар бузилгандан кейин баҳоланган.
Бундан ташқари, республика бўйича турар жойлари бузилган 37 нафар мулкдорга – 3 млрд 252 млн сўм компенсация тўлови умуман тўланмаган,
215 нафарига эса – 15 млрд 67 млн сўм компенсация тўлиқ тўлаб берилмаган.
Шу каби қонун бузилишларини бартараф этиш ва мулк дахлсизлиги кафолатларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитни тубдан яхшилаш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ қатор кафолат ва имтиёзлар яратилди. Хусусан:
Фармонда биринчи марта “Ишончни ҳимоя қилиш принципи” тушунчаси қўлланилди. Унга кўра давлат органининг маъмурий ҳужжати ҳақиқий эмас деб топилса ёки бекор қилинса, унинг натижасида инвестор ва тадбиркорга етказилган мулкий зарарнинг ўрни қоплаб берилади.
Инвестор ва тадбиркорнинг қонуний манфаатларига дахлдор бўлган маъмурий ҳужжатни бекор қилиш ёки унга ўзгартириш киритиш фақат суд томонидан амалга оширилиши белгиланди. Илгари туман ҳокими ўзи чиқарган қарорга ўзи ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга бўлган. Бу коррупцион ҳолатларнинг пайдо бўлишига олиб келар эди. Эндиликда инвестор ва тадбиркорлар судда ўзларининг манфаатларини томонларнинг тенглиги принципи асосида ҳимоя қилиш имконияти эга бўлдилар.
Фармонга кўра, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилишдан аввал манфаатдор шахслар билан очиқ муҳокама ўтказилади, шунингдек фойда ва харажатлар баҳоланади. Фақат шундан кейингина ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин. Ушбу тартиб жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб кучга кириши белгиланди.
Ушбу Фармонни қабул қилиниши иқтисодиётини юксалтириш, замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган янги корхоналарни барпо этиш ва реконструкция қилиш учун хорижий инвестицияларни жалб қилишда катта олға қадам қўйилганлигидан далолат беради.
Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб йиғилиш иштирокчилари фаол иштирок этишди.
Хоразм вилоят
адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва
маърифат бўлими
Жорий йилнинг 3 август куни “Демократия ва инсон ҳуқуқлари” нодавлат Институти томонидан Хоразм вилоят адлия бошқармаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ идоралари фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий ислоҳотларга оид ҳабардорлигини оширишда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусида семинар-тренинг ташкил қилинди.
Семинар-тренингда Хоразм вилоятидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, вилоятда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари, “Демократия ва инсон ҳуқуқлари” Институтининг вилоят филиали раҳбарлари иштирок этишди.
Мазкур семинар-тренинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва бошқа фуқаролик жамиятлари институтларини молиявий қўллаб-қувватлаш жамғармасининг молиявий ёрдамида ташкил этилди.
Семинар-тренингда мамлакатимиздаги суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, хусусан Хоразм вилоятидаги суд идораларининг ва оммавий ахборот воситалари олиб бораётган ишлари таҳлил қилиниб, ўзаро тажриба алмашилди.
Ўзбекистонда давлат мустақиллигига эришилгач, суд ҳокимиятининг фаолияти жамиятда ижтимоий адолатни ўрнатиш, қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза этишга қаратилди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари туфайли ижобий натижаларга эришилмоқда. Ва бу соҳада ҳали бажарилиши лозим бўлган қатор вазифаларга хусусан, фуқароларнинг суд ҳимоясидан фойдаланиш ҳуқуқини янада кучайтиришга юксак эътибор қаратилмоқда.
Мазкур семинар-тренингда мамлакат Президенти томонидан
2017-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб қўйилган, мақсад ва вазифалари, унинг демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда давлат органларининг аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотини кучайтириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, жамиятда қонун устуворлиги, қонунийлик ва адолатни, мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, миллатлараро, фуқаролараро тотувликнинг қарор топишига йўналтирилганини кенг тарғиб қилиб борилишини, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш каби вазифаларга тўхталиб ўтилди.
Фуқароларнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда давлат органларининг аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотини кучайтиришда Халқ қабулхоналари фаолиятининг роли ҳам жуда катта аҳамиятга эга бўлаётганига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Семинар-тренингда “Демократия ва инсон ҳуқуқлари” институти директори С.А.Ходжаева, Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети профессори, филология фанлари доктори, “Демократия ва инсон ҳуқуқлари” Институтининг эксперт гуруҳи раҳбари Ё.М.Маматова, Хоразм вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ф.И.Эшназаров ва Хоразм вилоят Матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Д.З.Бекчановалар табрик сўзи билан чиқдилар.
Семинар-тренингда “Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳотларини ҳаётга татбиқ этиш масалалари”, “Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ идоралари фаолияти ва ОАВ билан ҳамкорликни ошириш масалалари” ва “Ҳуқуқ соҳасидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусидаги фуқароларнинг ҳабардорлигини оширишда суд ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда ННТнинг ОАВ билан ўзаро ҳамкорлик механизмлари” мавзуларида маърузалар қилинди.
Шунингдек, иштирокчилар томонидан кичик гуруҳлар ташкил қилиниб “Суд, адлия, прокуратура ҳамда ички ишлар органлари фаолияти очиқлигини таъминлашда анъанавий ва янги ОАВ роли”, “ОАВда ҳуқуқий мавзуни ёритишнинг шакл ва усуллари. Журналист суриштирувини амалга ошириш тамойиллари”, “Ҳуқуқий мавзуни ёритишда журналист фаолиятининг аҳлоқий меъёрлари” мавзуларида музокаралар олиб борилиб, Суд ҳуқуқ органлари ва ОАВ ўртасидаги кенг ҳамкорлик бўйича қўшма медиа режалар ишлаб чиқилди.
Жорий йилнинг 1 август куни Урганч туманидаги 29-сон умумий ўрта таълим мактабда “Миссионерлик ва прозелетизмнинг салбий оқибатлари, уни олдини олишнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирда вилоят адлия бошқармаси, вилоят ҳокимлиги, вилоят ИИБ ва вилоят “Ёшлар иттифоқи” масъул ходимлари, оммавий ахборот воситалари, тумандаги ёшлар ва ўқитувчилар иштирок этди.
Тадбирда ҳозирги кунда миссионерлик ва прозелетизмнинг салбий оқибатлари, миллий қонунчилигимизда диний бағрикенглик ўрнатилганлиги, миссионерлик ва прозелетизм тақиқланганлиги, ушбу ноқонуний ҳаракатлар учун жавобгарлик масалалари, юртимизда мазкур ҳолатлар бўйича рўй берган воқеа ва ҳодисалар тўғрисидаги маълумотлар тадбир иштирокчиларига етказилиб, ушбу ҳолатлар бўйича ишланган видеоролик намойиш этилди.
Жорий йилнинг 27 июль куни Урганч Давлат Университетида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar – kelajagimiz” давлат дастури тўғрисида”ги Фармони, одам савдосига ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Шунингдек, тадбир жараёнида вилоят адлия бошқармаси, Урганч шаҳар ва туман адлия бўлимлари, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш бўйича акциялар ташкил қилинди.
Бундан ташқари, бошқарма томонидан ишлаб чиқилган фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини текшириш мақсадида “ҳуқуқий тест” синовлари ўтказилди. Мазкур тест жараёнларида 100 дан ортиқ фуқаролар қамраб олинди.
Тадбир якуни бўйича “Yoshlar – kelajagimiz” давлат дастури тўғрисида”ги Фармони, одам савдосига ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича тайёрланган буклет, лифлет ҳамда флаерлар тадбир иштирокчиларига тарқатилди.
Тадбир очиқ мулоқот ва савол-жавоб тарзида ўтказилиб, фуқароларни қизиқтирган саволларига адлия бошқармаси ва мутасадди ташкилотлар ходимлари томонидан жавоблар берилди.
Тадбир тавсилотлар оммавий ахборот воситалари, шу жумладан “Ўзбекистон-24” телекали ходимлари томонидан тасвирга олинди.
Жорий йилнинг 20 июль куни Марказий банк Хоразм вилоят бош бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестицион муҳитни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон лойиҳаси бўйича тадбиркорлик субъектлари билан ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда адлия бўлими ходимлари томонидан мазкур Фармон лойиҳаси бўйича чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар устав фондида чет эл инвестицияларининг минимал миқдори 30 фоиздан
15 фоизгача туширилиши, чет эл инвестицияси иштрокидаги корхона иштирокчиларидан бири албатта хорижий юридик шахс бўлиши шартлиги ҳақидаги талабни бекор қилиниши, чет эл нвестицияси иштирокидаги корхоналар устав фондининг минимал миқдорини 600 млн сўмдан 400 млн сўмгача туширилиши, чет эл инвестициялар иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи миқдорини уч бараваргача туширилиши, акциядорлик жамиятлари устав капиталида чет эллик инвестор улушининг мавжуд бўлиш шартини бекор қилиниши, акциядорлик жамиятлари устав фондининг минимал миқдорини 400 млн сўм қилиб белгиланиши, экспорт контрактларини контракт тузилган кунда “Ўзагроэкспорт” АЖ эълон қилган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича тузиш тартибини бекор қилиниши таклиф этилаётганлигини йиғилиш иштирокчиларига тушунтирди.
Тадбир очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтди.
Хоразм вилояти божхона бошқармасида Хоразм вилояти прокуратураси, Ички ишлар бошқармаси ва Урганч шаҳар адлия бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси худудий бўлими билан ҳамкорликда “Давлат органларида коррупцияга қарши курашишда муросасиз муносабатни шакллантириш” мавзусида жорий йилнинг 14 июль куни вилоят божхона бошқармасида ташкил этилган навбатдаги тадбирда, коррупцияга қарши курашиш, уни бартараф этиш ва уларнинг профилактикасига фаол кўмаклашиш борасида қилинаётган ишлар атрофлича муҳокама этилди.
Тадбирда, Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатда ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти қурилишнинг умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси тараққиётида асосий хавф, иллат сифатида қораланаётган коррупцияни олдини олиш борасида ўтказилаётган ислоҳотлар ҳақида кўплаб маълумотлар алмашилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги 2017 йил 3 январь куни қабул қилинган Қонуни коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни ҳар томонлама тартибга солишга хизмат қилиб келаётганлиги таъкидланди.
Тадбирда, божхона, ички ишлар, прокуратура ҳамда адлия органларида коррупцияга қарши кураш бўйича олиб борилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбирда коррупцияга қарши курашда унинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш муҳим аҳамиятга эгалиги бир неча бор таъкидлаб ўтилди. Хулоса қилиб айтганда, ушбу тадбир коррупцияга қарши курашда ҳам амалий, ҳам илмий, ҳамда назарий жиҳатдан фойдали бўлди.
Жорий йилнинг 10 июль куни Ёшлар Иттифоқи Хоразм вилоят кенгашида адлия органлари фаолиятини шаффофлигини таъминлаш, амалга оширилаётган ишлар тўғрисида жамоатчиликни кенг хабардор қилиш мақсадида фуқаролар ҳамда оммавий ахборот воситалари билан очиқ мулоқот тарзида учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Хоразм вилоят адлия бошқармаси, Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси, фуқаролар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Мазкур тадбирда сўзга чиққан вилоят адлия бошқармаси ходимлари тадбир иштирокчиларини “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” муҳтарам Президентимизнинг Фармонига асосан ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш жараёнида, биринчи навбатда, ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини, жумладан ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини сифатли ташкил этиш, изчил ва бир хил ҳуқуқни кўллаш амалиётини шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишнинг яхлит тизимини жорий этиш йўли билан амалга оширишни кўзловчи адлия органлари ва муассасаларига зиммасига бир қатор вазифалар юклатилганлиги, адлия органлари фаолиятини шаффофлигини таъминлаш, шунингдек амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тушунтиришлар берди.
Бундан ташқари, тадбирда иштирок этган Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси ходимлари бугунги кунда ёшдарга давлат хизматларини кўрсатиш бўйича бир қатор имкониятлар яратилаётганлиги, жумладан бугунги кунда 50 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилаётганлиги, болаларни мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш, Тошкент Давлат Юридик Университетига ўқишга кириш бўйича ҳужжатларни топшириш туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилиши, келгусида барча олий таълим муассасаларига ҳужжатларни топшириш бевосита туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилиши режалаштирилаётганлиги тўғрисида тўхталди.
Тадбир якуни бўйича Хоразм вилояти адлия бошқармаси ҳамда Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ёшларни ҳуқуқларини ифодаловчи буклет ва флаерларни тадбир иштирокчиларига тарқатишди.
Очиқ мулоқот тарзида ёшлар билан ўтказилган учрашувда йиғилиш иштирокчилари фаол иштирок этишиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.
Хоразм вилоят адлия бошқармаси,
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
20 апрелдаги ПФ-5421-сон “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар-жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида” Фармони ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 9 июль куни Шовот туманида тарғибот тадбири ўтказилди.
Мазкур тадбирда туманда яшовчи фуқаролар иштирок этишиб, адлия бўлими ходимлари томонидан юқоридаги Фармоннинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 январдаги Фармони