Янгиликлар

21

Имтиёзли кредитлар аҳамияти


Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоятдаги тижорат банклари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш ҳамда молиявий қўллаб-қувватлаш йўналишида “Тадбиркорлик фаолиятида имтиёзли кредитлар аҳамияти” мавзусида анжуман ташкил этилди.IMG_5143.JPG

Тадбирга Андижон вилоят прокуратураси ҳамда тижорат банклари масъул ходимлари таклиф этилди.

Анжуманда бевосита кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакилларининг ҳам иштирок этганлиги тадбирни жонли мулоқот асосида ташкил этиш имконини берди.

Таъкидлаш керакки, мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳам иқтисодий, ҳам ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга йўналтирилган ислоҳотлар жадалллик билан амалга оширилмоқда. Мазкур ислоҳотлар тадбиркорлик субъектларига ўз фаолиятларини амалга ошириш учун ҳар томонлама қулай ва соғлом рақобат муҳитини яратиш, пировард натижада иқтисодий ўсишни таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил қилиш, бандлик муаммосини ҳал этиш, аҳолининг даромадлари ва фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомда кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, бу соҳада бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш, тадбиркорлик субъектларида асоссиз ҳаражатларни вужудга келтирувчи қоидаларни аниқлаш юзасидан таҳлил қилиш, назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятида текширишлар ўтказилишининг қонунийлиги устидан назоратни таъминлаш текширишларни рўйхатга олиш китобининг шакли ҳамда тўлдириш тартиби бўйича мониторингни амалга ошириш Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари зиммасига юклатилганлигини таъкидладилар.IMG_5159.JPG

Шу жиҳатдан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишларга биргина Андижон вилояти миқёсида назар ташлаганда, адлия бошқармаси томонидан 2013 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида тадбиркорлар манфаатларини кўзлаб киритилган даъво аризаларнинг 61 таси судлар томонидан қаноатлантирилиб, қарийиб 200 млн. сўмлик пул маблағлари тадбиркорлик субъектлари фойдасига ундирилди. Фаолиятини айрим сабалар билан вақтинча тўхтатган тадбиркорлар билан доимий равишда ҳуқуқий ҳимоя тизими йўлга қўйилган бўлиб, натижада жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 25 га яқин тадбиркорлик субъектлари фаолиятларини тиклашда ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, 100 га яқин янги иш ўринлари яратилди.

Тадбирда қайд этилганидек, бугунги кунда турли йўналишда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари юртимиз иқтисодий салоҳиятининг юксалишига муҳим ҳисса қўшиб келмоқда. Республикада бозор иқтисодиётини ривожлантиришда таянч бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, улар учун зарур имкониятларни яратиб беришга қаратилган тадбирлар, эътиборлиси тижорат банклари томонидан ажратилаётган имтиёзли кредитлар эса улар фаолиятини кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун 234 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар ажратилди.

Анжуманда, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар олишдаги қулайликлар, бу борадаги қонунчилик асослари, банклар имкониятларидан самарали фойдаланиш юзасидан атрофлича фикр мулоҳазалар билдирилди ҳамда ишбилармонларнинг саволларига батафсил жавоб қайтарилди.