Савол: Шу боис отаси қариялар уйида вафот этди. Ота ўлимидан олдин уй-жойини бемеҳр ўғлига эмас, балки унинг фарзандларига, яъни набираларига васият қилган экан. Буни ўша муассаса раҳбари тасдиқлабди. Шу тўғрими?
Н.Алимардонов, Қувасой шаҳри
Жавоб: Аввало, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Фуқаролик кодексининг 1120-моддасига асосан васият қилувчи қонун бўйича меросхўрлардан биттасини, бир нечасини ёки ҳаммасини изоҳ бермаган ҳолда меросдан маҳрум қилишга ҳақли. Васиятномани қариялар уйи раҳбари тасдиқлаганига келсак, бу ҳам қонуний. Чунки кодекснинг 1126-моддасида қайд этилганидек, касалхоналар, госпиталлар, бошқа стационар даволаш муассасаларида даволанаётган ёки қариялар ва ногиронлар уйларида яшаб турган фуқароларнинг ана шу касалхоналар, госпиталлар ва бошқа даволаш муассасаларининг бош врачлари, уларнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосарлари ёки навбатчи врачлари, шунингдек, госпиталларнинг бошлиқлари, қариялар ва ногиронлар уйларининг директорлари ёки бош врачлари томонидан тасдиқланган васиятномалари, фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси байроғи остидаги кемаларда сузиб юрган вақтидаги ана шу кемаларнинг капитанлари томонидан тасдиқланган васиятномалари, қидирув экспедициялари ёки шу каби бошқа экспедициялардаги фуқароларнинг ана шу экспедициялар бошлиқлари томонидан тасдиқланган васиятномалари, ҳарбий хизматчиларнинг, нотариуслар бўлмаган ерларда жойлашган ҳарбий қисмларда эса бу қисмларда ишлаётган ҳарбий бўлмаган фуқаролар, уларнинг оила аъзолари ва ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг ҳам ҳарбий қисмларнинг командирлари томонидан тасдиқланган васиятномалари, озодликдан маҳрум этиш жойларида ёки қамоқда сақланаётган шахсларнинг тегишли муассасалар бошлиқлари томонидан тасдиқланган васиятномалари, нотариус бўлмаган аҳоли пунктларида яшаётган шахсларнинг қонунга мувофиқ нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслар томонидан тасдиқланган васиятномалари нотариал тасдиқланган васиятномаларга тенглаштирилади.
Саволга Қўқон шаҳар 6-сон ДНИ нотариуси Фазлиддин Ҳожиматов жавоб берди.