С.Норбеков, Избоскан тумани
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасигамувофиқ Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ушбу Қонунга мувофиқ қабул қилинган, умум мажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжатдир.
Қонуннинг 5-моддасида Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари белгиланган бўлиб, улар қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси;
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари.
Савол: Расмий нашрларда эълон қилинмаган қонун ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида бирон-бир шахс жавобгарликка тортилиши ёки ҳуқуқидан махрум қилиниши мумкинми?
А.Шаҳнозахон, Андижон шаҳри
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг буйруқ ҳамда қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 84-моддаси ва “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасига асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий нашрларда эълон қилиниши керак. Расмий нашрда эълон қилинмаган қонун асосида ҳеч ким ҳукм қилиниши, жазога тортилиши, мол-мулкидан ёки бирон-бир ҳуқуқидан махрум қилиниши мумкин эмас.
Савол: Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қандай талаблар қўйилади ва бу талаблар бажарилмаганда қандай чоралар кўрилади?
Д.Қўчқаров, Жалақудуқ туманидан
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосанНорматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг матни лўнда, оддий ва равон тилда баён этилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда фойдаланиладиган тушунчалар ва атамалар турлича изоҳлаш имкониятини истисно этадиган, уларнинг қонун ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда қўлланилади. Эскирган ҳамда кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашлар, сифатлашлар, киноялар қўлланишига йўл қўйилмайди.
Қонуннинг 25-моддасига мувофиқ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар реквизитларга эга бўлиши белгиланган, шунга кўра ҳужжатнинг тури ва номи, ҳужжат қабул қилинган жой, сана, рақами (вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари учун улар давлат рўйхатидан ўтказилган сана ва рўйхатгаолиш рақами ҳам), тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнини тасдиқлашга расман ваколати бўлган шахснинг лавозими, имзоси, исмининг бош ҳарфи ва фамилияси норматив-ҳуқуқий ҳужжатда кўрсатилиши лозим.
Қонуннинг 26-моддасида Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг расмий матни тасдиқланиши белгиланган.Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг расмий матни унга имзо қўйиш йўли билан, яъни:
Ўзбекистон Республикасининг қонуни- Ўзбекистон Республикасининг Президенти;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори-Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси;
Ўзбекистон Республикасининг Президентининг фармони, қарори ва фармойиши- Ўзбекистон Республикасининг Президенти;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори-Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари- норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган орган раҳбари;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари-тегишли ҳоким томонидан тасдиқланади.
Қонуннинг 27-моддасига кўра Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида уларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этади.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тегишли ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас ва ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг мансабдор шахслари давлат рўйхатидан ўтказилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалга киритганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.
Савол: Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қайси расмий манбаларда эълон қилинади ва қачон кучга кирган деб ҳисобланади?
Н.Ёқубов, Андижон тумани
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддасида Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манбалар кўрсатилган бўлиб, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тўплами”, “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари эълон қилинадиган расмий манбалардир.
“Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами”, “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тўплами”, “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари эълон қилинадиган расмий манбалардир.
“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тўплами”, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг расмий нашрлари вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари эълон килинадиган расмий манбалардир. Маҳаллий давлат ҳокимити органларининг расмий нашрлари мазкур органларнинг қарорлари эълон қилинадиган расмий манбалардир.
Қонуннинг 30-моддасига мувофиқ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлмаса, улар расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Саволларга Фарғона вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Зафарбек Икрамов жавоб берди.